Янгиликлар
Зарина Низомиддинова асл исмини айтиб, паспортдаги расмини кўрсатди — фото
Шунингдек, исмининг маъносини ҳам айтган
Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова асл исмини айтиб, паспортдаги суратини кўрсатди.
У ўзининг саҳифасида кузатувчилари орасида савол-жавоб ўтказган. Мухлисларидан бири актрисадан паспортидаги суратини кўрсатишини сўраган ва у суратни кўрсатган.

Мазкур суратдан сўнг, обуначиларидан бири унга нега исмида иккита З ҳарфи борлигини сўраган. Шунда Зарина иккита З эмас, Р борлигини, асл исми Заррин эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, исмининг маъноси сўралганда, тиллага кўмилган, олтинга безанган, маʼноларини англатишини билдирган.





