Зарина Низомиддинова ҳаётидаги энг оғир кун қайсилигини айтди
«Ота-онам туриб берган», — дейди актриса
Хонанда, актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида ҳаётидаги оғир кун қайсилигини айтди.
Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири ҳаётидаги оғир кунлари ҳақида сўраган. Актриса 2009-2011 йиллар оралиғида қийналганини айтган. Ўша пайти унинг ёнида ота-онаси туриб берган.
«2009-2011 йиллар жуда қийин бўлган. Ота-онам туриб берган. Айниқса, онам. Темурхонни катта қилиб берган. Мен учун бу энг катта ёрдами. Фақат она фарзандлари учун беминнат ёрдамини аямайди ва бахтли кунларида астойдил хурсанд бўлади. Оғир кунларида эса биргаликда қайғуради. Онам бахтимга соғ бўлсин», — деб ёзади Зарина Низомиддинова.
Аввалроқ Азиза Ёқубова ҳаётидаги оғир кунлар ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, онаси юролмай қолгани учун жарроҳлик амалиёти қилинган. Шундан кейин актриса онасининг қадрига кўпроқ етишини ва уни Умра, Ҳаж сафарларига олиб боришини таъкидлаган.
Шунингдек, Феруза Норматова 2016 йилда бош мия билан боғлиқ оғир касалликка чалинган. Ўша пайти ота-онасидан розилик сўраб, уларни йиғлатган. Актриса касал бўлган пайти яшаб кетишига ишонмай, ўлимини кутган. Феруза Норматова учун шу кунлар оғир ўтган.