Янгиликлар

Зарина Йўлдошева қачон ҳижобга киришини айтди — фото

Бу ҳақда ундан обуначиларидан бири сўраган

Зарина Йўлдошева қачон ҳижобга киришини айтди — фото

Актриса Зарина Йўлдошева Instagram саҳифасида қачон ҳижобга киришини айтди.

Зарина Йўлдошева ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга ҳижобга киришни ният қилгани ҳақида савол берилган. Актриса эса турмуш қурганидан кейин ҳижобга кириши таъкидлаган.

«Албатта ният қилганман. Турмуш қурганимдан кейин ҳижобга кираман», — деб ёзади актриса.

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева қизи Саъдия ҳижобга киришини айтганди.

Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан қизи Саъдия ҳам ота-онаси каби санъатни танлашига қандай муносабатда бўлишини сўраган. Актриса Саъдия 9 ёшда ҳижобга киришни ният қилганини айтган. Муқаддас Саъдуллаеванинг қизи 2022 йил кузда 7 ёшга тўлади.

«Саъдияхоннинг нияти 9 ёшда рўмолга кириш ин шаа Аллоҳ», — деб ёзади актриса.

Актриса Дурдона Қурбонова ҳижобга киргани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири актрисага ҳижобга киргани ҳақида савол берган. Дурдона Қурбонова эса ҳозирда рўмол ўрамагани, лекин шундай нияти борлигини таъкидлаган.

«ИншаАллоҳ ҳа дейдиган куним ҳам келади», деб ёзади хонанда.

Аввалроқ Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасига ҳижоб кийимида тушган видеосини жойлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Durdona Qurbonova (@durdona_kurbonova)

Озод Ҳуррамовнинг онаси ўз туғилган кунида ҳижобга кирганди. Актёр онасига совға қилиб узоқ вақтдан бери кўришмаган опа-сингилларини олиб келган. Улар бошқа шаҳарда яшаган. Шунингдек, инстаблогер онажон деб ёзилган ёзув ва мусиқа остида онасини табриклаган. Озод Ҳуррамов она ҳам у учун сюрприз қилганини айтди. Унинг онаси туғилган кунида ҳижобга кирди.

«16 апрель онамнинг туғилган куни. Мен онамга сюрприз қиламан десам, менга сюрприз қилибди. Бугун онам бошига рўмол ўрабди. Мен онам учун анча йиллардан бери кўришмаган опа-сингилларини олиб келдим. Улар бошқа шаҳарда яшарди. Барчанинг онасининг умри узоқ бўлсин», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)