Янгиликлар

Вилли Вонка нега «Шоколад фабрикаси»да роль ўйнаш унга азоб берганини айтди

Жонни Деппнинг болалигидан шоколадга аллергияси бўлган

Вилли Вонка нега «Шоколад фабрикаси»да роль ўйнаш унга азоб берганини айтди

Жаҳонга машҳур кино актёр, режиссёр Жонни Депп ўзининг қайси образида кўп азоб чекканини маълум қилди.

Таниқли шоу-бизнес вакили Жонни Депп 2005 йилда «Чарли ва шоколад фабрикаси» фильмида бош қаҳрамонлардан бири сифатида роль ижро этган. Фильм унча муваффаққиятга эришмаган бўлса-да актёрнинг етарли даражада танилишига хизмат қилди.

Актёр интервьюларининг биридa у учун қийин кечган роль «Чарли ва шоколад фабрикаси» фильмидаги образи бўлгани, фильмнинг шоколад билан алоқадор бўлган саҳналарида қийналганини айтган. Бунга унинг ёшликдан шоколадга аллергияси борлиги сабаб бўлган.

«Мен учун энг қийин кечган образлардан бири ‘Чарли ва шоколад фабрикаси’ фильмидаги ролим бўлган. Сабаби ундаги шоколад фабрикаси ва маҳсулотлари билан боғлиқ жараёнлар менда болаликдан бор бўлган аллергияни янада баттарроқ ҳолатга туширган»,— дейди Голливуд aктёри.

Маълумот учун, Жонни Депп бош қаҳрамон сифатида роль ижро этган яна бир кинокартина «Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг бир нечта қисмлари дунё бўйлаб катта муваффаққиятга эришган ва актёрнинг жуда катта маблағ тўплашига сабаб бўлган.