Янгиликлар

Видео: Тўйига 2 ой ҳам бўлмаган Каниза ҳомиладорми?

Хонанданинг кузатувчилари шундай таҳмин қилган

Видео: Тўйига 2 ой ҳам бўлмаган Каниза ҳомиладорми?

Хонанда Канизанинг кузатувчилари уни фарзанд кутаётганини таҳмин қилган.

Бунга унинг Instagram саҳифасига жойлаган охирги пости сабаб бўлган. Каниза ҳамкасби Феруза Норматованинг синглисининг тўйига хизматга борган. Хонанда ўша жараёнлардан видеони саҳифасига жойлаган. Ушбу пост остида унинг обуначилари бир қанча изоҳ қолдирган. Улар Канизани ҳомиладор деб ўйлаган. Чунки у тўй хизматига кенг кўйлак кийиб борган ва унда хонанданинг қорни бордек кўринган. Бироқ кейинроқ Каниза ўша видео остидаги изоҳларни ўчириб қўйган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)

Аввалроқ хонанда Instagram саҳифасида иккинчи марта турмушга чиқаётганига ишора қилганди.

Канизанинг танишларидан бири уни белгилаб, актрисага бахт тилаган. У оқ атиргуллар билан безатилган гулдаста ичидаги узукнинг видеоси жойлаган. Хонанда ҳам унинг видеосини ўзига қўйиб, раҳмат айтган.

Хонанда 25 май куни оила қурганини маълум қилганди. Қўшиқчи тўй ҳақида жойланган постда навбатдаги турмуш ўртоғини бир неча йиллардан бери танишини айтган. Шунингдек, улар бир-бирининг синовидан ўтган.

«Биз бир-биримизни 7 йил синадик. Ҳатто айро йўллардан кетдик. Мен ҳурмат қиладиган эркак ўта рашкчи ва санъатни қабул қилолмайдиган бўлиши керак эди.

Шундай инсонни севдим. Фақат бирга бўлишимиз учун йıллар керак бўлди. Ваниҳоят рашк, қайсарлик, ҳар хил шартлардан кўра севгимиз кучлилик қилди. Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)

Кейинроқ Каниза саҳифасига яна бир пост жойлади. Унда бахтга етиш тўғрисида гапирилади.

«Ҳар бир қизнинг орзуси оқ либосда янги ҳаётга қадам қўйиш. Ва шуни билингки, қизларжонлар, бахтнинг эртаси ёки кечи бўлмайди. Оллоҳ тақдирингизга кимни ва қайси вақтни ёзган бўлса, ўша куни бахтингизга етасиз», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)