Янгиликлар

Каниза иккинчи марта турмушга чиқмоқда — видео

Хонандани танишларидан бири табриклаган

Каниза иккинчи марта турмушга чиқмоқда — видео

Актриса, хонанда Каниза Instagram саҳифасида иккинчи марта турмушга чиқаётганига ишора қилди.

Канизанинг танишларидан бири уни белгилаб, актрисага бахт тилаган. У оқ атиргуллар билан безатилган гулдаста ичидаги узукнинг видеоси жойлаган. Хонанда ҳам унинг видеосини ўзига қўйиб, раҳмат айтган.

«Жоним, табриклайманн. Эшитиб хурсанд бўлдим. Бир умр бўл. Бахтинга кўз тегмасин», — деб ёзилган Канизага.

Аввалроқ Каниза уни ҳақорат қилган эркакни қаматиб юборганди. Каниза бу ҳақда кўплаб обуначилари ва журналистлар сўраётганини таъкидлаган. Бироқ хонанда ҳеч кимга интервью беришни истамайди. Каниза машина бошқараётган пайтда уни ҳақорат қилган эркакни 3 суткага қаматиб юборган. Хонанда суд қарорини ўз саҳифасига жойлаган.

«Кўпчилик инсонлар суд жараёнида нима бўлгани ҳақида сўраяпти. Ҳаттоки, журналистлар ҳам. Бу ҳақда ҳеч кимга интервью беришни истамайман. Бу гап журналистларга тегишли. Ҳамма саволингизга жавобни олган бўлсангиз керак. Баъзи бир оғзи шалтоқ эркаклар озгина эҳтиёт бўлинг. Истаганингизда айниқса, рулдаги аёлни хоҳлаганингизча сўкиб кетолмайсиз. Шаҳар бедарвоза эмас. Аёллар ўзингизни ҳимоя қилишни билинг. Бу каби ходисалар жуда кўп учраётгани учун атайлаб қўйдим. Моддий зарарим ҳам бор эди. Лекин шикоят қилмадим. Рамазон ойида ўша Жасур деган эркакга садақа қилиб юбордим», — дейди Каниза.

Аввалроқ, хонанда ҳақиқий эркаклар қолмаганини айтганди. У аёлларга ўзини севишни, ўзликни йўқотмаслик кераклигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Kaniza (singer) (@kaniza_shahrizoda)