Янгиликлар

Видео: Мўминнинг ўғли онасини туғруқхонадан олиб чиқиш маросимида иштирок этмадими?

«Мажбурламайман», — дейди Камола Ортиқова

Видео: Мўминнинг ўғли онасини туғруқхонадан олиб чиқиш маросимида иштирок этмадими?

Марҳум Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипова Instagram саҳифасида ўғли уни туғруқхонадан олиб чиқиш маросимида иштирок этмагани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Унинг таъкидлашича, Билолхўжа камерани ёқтирмайди. Шунинг учун, «stories»ларда кўринмаган бўлса ҳам у онасининг ёнида бўлган. Билолхўжа онасига катта гулдаста совға қилган. Камола Ортиқова ўғли билан фахрланишини айтди. Унинг сўзларига кўра, фарзандни онадан ажратиб бўлмайди.

«Деярли ҳамма топибди. Керак одам ўзи кўриб олади ‘Ўғлингиз нега йўқ?’, деб сўрамасдан керак одам ўзи кўриб олади. Болам билан фахрланаман. Бўйи меникидан баланд. Ҳар бир она орзусидек йигит. Ҳозирча ўзини кўрсатишни истамайди балки вақт ўтиб ўзгарар. Мажбурламайман. У доим ёнимизда. Фарзандни онадан ажратиб бўлмайди», — деб ёзади Камола Ортиқова.

Шу каби саволларни хонанда Нигорага ҳам ёзишган. Хонанда бу каби саволлар унга жуда кўпчилик томонидан берилганини таъкидлаган. Нигора ҳам Камола Ортиқова айтган сўзларни қайтарган. У Билолхўжа онасини яхши кўришини таъкидлаган ва ўғиллари унга ўхшашини ният қилган.

«Кеча жуда кўпчилик Билолхўжа йўқми, қани, вой нега? деган ғалати саволларни ёзиб, битта мени эмас жуда кўпларнинг асабини бузган. Билол доимо онасининг ёнида. Онасини яхши кўриб, ёнида тоғдек турадиган бўлган. Менинг ҳам ўғилларим шундай одобли, ақл-фаросатли бўлсин. У фақат камерани ёқтирмайди. Бу ўтиш давридандир, балки ҳарактеридан. Дарров бошқа нарсанинг ўйламанг, илтимос», — дейди Нигора.

Камола Ортиқова 22 июнь куни учинчи бор она бўлганди. У 22 июнь куни иккинчи қизини дунёга келтирди. Камола Ориповани 26 июнда туғруқхонадан олиб чиқишди. Уни кутиб олиш учун бир қанча дугоналари ҳам борган. Улар орасида хонандалар Ойбек ва Нигора, Умидахон ҳамда Дилсўз ҳам бўлган. Улар Камола Орипова уйига келгандан сўнг қўшиқ айтган. Умидахон улар юриб кирган поёндозни олиш учун бир аёл билан талашган. Хонанда уни қизли бўлишни ният қилиб олган.

Камола Орипованинг марҳум Мўмин Ориповдан Билолхўжа исмли ўғли бор. У 2007 йил 5 cентябрда туғилган. Кейинчалик у иккинчи марта оила қурди. Унинг иккинчи турмушидан Марям исмли қизи бор. У 2019 йил 23 август куни туғилган. Камола 22 июнь куни иккинчи бор қизлик бўлди ва унга Нурания деб исм қўйди.