Янгиликлар

Марҳум хонанда Мўминнинг рафиқаси Камола Орипова учинчи бор она бўлди — видео

У қизига Нурания дея исм қўйган

Марҳум хонанда Мўминнинг рафиқаси Камола Орипова учинчи бор она бўлди — видео

Марҳум Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипова учинчи бор она бўлди.

У 22 июнь куни иккинчи қизини дунёга келтирди. Камола Ориповани 26 июнда туғруқхонадан олиб чиқишди. Уни кутиб олиш учун бир қанча дугоналари ҳам борган. Улар орасида хонандалар Ойбек ва Нигора, Умидахон ҳамда Дилсўз ҳам бўлган. Улар Камола Орипова уйига келгандан сўнг қўшиқ айтган. Умидахон улар юриб кирган поёндозни олиш учун бир аёл билан талашган. Хонанда уни қизли бўлишни ният қилиб олган.

Камола Орипованинг марҳум Мўмин Ориповдан Билолхўжа исмли ўғли бор. У 2007 йил 5 cентябрда туғилган. Кейинчалик у иккинчи марта оила қурди. Унинг иккинчи турмушидан Марям исмли қизи бор. У 2019 йил 23 август куни туғилган. Камола 22 июнь куни иккинчи бор қизлик бўлди ва унга Нурания деб исм қўйди.