Янгиликлар

«Унинг қўшиқлари мени даволайди». Муниса Ризаева севимли қўшиқчилари кимлигини айтди

У иккита севимли хонандаси борлигини таъкидлади

«Унинг қўшиқлари мени даволайди». Муниса Ризаева севимли қўшиқчилари кимлигини айтди

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида севимли қўшиқчилари ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, икки севимли хонандаси бор. Улар Jony ва Jah Khalib. Муниса Ризаева ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлишига қарамай, севимли хонандаси Jah Khalib’нинг концертига тушганини айтди. Актриса хонанданинг қўшиқлари уни даволашини таъкидлади.

«Менда яна бир янгилик бор. Мен севимли хонандам Jah Khalib’нинг концертига бораман. Менинг иккита севимли хонандам бор. Бу Jony ва Jah Khalib. Бугун катта орзуларимдан бири ушалади. Мен уни кўраман, қўшиқларини эшитаман. Гарчи истма ва уйқусизлик сабабли ўзимни яхши ҳис қилмаётган бўлсам ҳам кетяпман. Унинг қўшиқлари мени даволайди деб ўйлайман. Ўзингизни, соғлигингизни, яқин одамларингизни асранг. Барчага бахт, қувонч ва табассум тилайман», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева Райҳон билан ярашгани ҳақидаги саволларга жавоб берганди. Шунингдек, улар уришиб қолишгандан сўнг илк бор бирга саҳнада чиққанди. Шу билан бирга, Райҳон Муниса Ризаева билан ярашгани ҳақидаги саволларга жавоб бергани ҳақида маълумот берилганди.