Янгиликлар

«Умуман ёқмади». Милена Мадмусаева италиялик аёлларнинг ноодатий одатини айтди — видео

Актриса ҳеч қачон бундай қилмаслигини таъкидлаган

«Умуман ёқмади». Милена Мадмусаева италиялик аёлларнинг ноодатий одатини айтди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева Instagram саҳифасида италиялик аёлларнинг ноодатий одатини айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, италиялик аёллар баданига турли хил татуировкалар чиздиришни яхши кўраркан. Милена Мадмусаева унга бу одат ёқмаганини таъкидлаган. Шунингдек, хонанда ўзи ҳеч қачон бундай қилмаслигини айтган.

«Италиянинг аёллари баданида ҳар хил рангли татуировкаларни чиздиришни яхши кўраркан. Мен ҳеч қачон қўймаган бўлардим. Умуман ёқмади», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Милена Мадмусаева Францияда тушган суратларини эълон қилганди. Хонанда Францияда ўзбек миллий кураши бўйича Президент соврини учун ўтказилган халқаро турнирга борган. Милена Мадмусаева у ердан видео ҳам эълон қилган. Актрисанинг Франциядаги сурати остида бир қанча обуначилари изоҳ қолдирган. Улардан бири хонандани ҳинд актрисаларига ўхшатган. Бошқа бири эса Милена Мадмусаевани италияликларга ўхшашини таъкидлаган.

«Францияда ўзбек кураши. Ватаним менинг фаҳрим», — деб ёзади Милена Мадмусаева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Milena Madmusayeva (@milena_madmusayeva)