Янгиликлар

«’Уммон’ни ёқтирмасдим». Камола Артикова Зоҳид билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди — фото

Хонанда Зоҳид ундан телефон рақамини сўраганини таъкидлади

«’Уммон’ни ёқтирмасдим». Камола Артикова Зоҳид билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди — фото

Хонанда Камола Артикова турмуш ўртоғи Зоҳид билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди.

Актрисанинг сўзларига кўра, улар тўйда танишган. «Уммон» гуруҳи ўша хизматга бирровга борган. Камола Артикова эса «Осиё» гуруҳи билан хизматда бўлган. Биринчи Зоҳид Камоладан телефон рақамини сўраган. Шундан сўнг улар гаплашиб кетган.

«Тўйда танишганмиз. Улар бирровга келганди. Биз ‘Осиё’ гуруҳи билан хизматда бўлганмиз. Мени телефон рақамимни сўраган. Тўғриси, ‘Уммон’ни умуман ёқтирмасдим. Айниқса, турмуш ўртоғимнинг услуби ёқмасди. Кейин телефон қилган. Шундан сўнг гаплашиб кетганмиз», — дейди хонанда.

Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид билан яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган. Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди. Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади. Шу сабабли, уларнинг ярашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Камола ўз саҳифасида бу архив сурат эканини айтиб, ваҳима қилмасликни сўраган.

«Shoubiz.uz» нашрининг Instagram саҳифасига Камола Артикованинг мазкур муносабати берилгач, Зоҳид хабар остига изоҳ қолдирган. У хотинидан алдамасликни сўраган.

Шундан сўнг Камола Зоҳид билан ярашганига изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, улар юз кўрмас бўлиб кетмаган. Хонандалар гаплашиб, овқатланишга бориб туради. Шунингдек, Камола Артикова ҳаммаси Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишини таъкидлади. У бирга бўлиш тақдирига ёзилган бўлса, шундай бўлишини, аксинча бўлса ажрашиб кетишини айтди.

«Биз юз кўрмас бўлиб кетмаганмиз. Гаплашиб турамиз, овқатлангани бориб турамиз. Ҳаммага бахт тилайман. Аллоҳнинг айтгани бўлади. Барибир бирга бўлишимиз керак бўлса, яна бўламиз. Бўлмаслиги керак бўлса бўлмаймиз. Ҳаммага омад тилайман. Ҳаммани Аллоҳ ўз паноҳида асрасин», — дейди у.

Шунингдек, Камола Артикова ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Камола Артикова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда кузатувчиларидан бири «Олдин кўрганимда ҳомиладор эдингиз. Нобуд бўлдими?», дея савол қолдирган. Хонанда эрга тегмасидан олдин ҳам шундай гап-сўз тарқалганини айтди.

«Кечирасиз, адашдингиз. Мен эрга тегмасимдан олдин ҳомиладор бўлганман. Ҳали ҳам ҳомиладорман лекин ҳеч туғолмаяпман. Одамлар ажойиб гаплар гапирадида тавба қилдим. Тўйимиз бўлганда ҳам ‘Бу иккиқат бўлиб эрга тегди. Шунинг учун тўйи тез бўлди’, деди. Одамлар яна нималар дейишаркана. 1 йилдан ошди ҳали ҳам ҳомиладорман», — дейди у.

Кейинроқ хонандалар Туркияга учиб кетганди. Бу ҳақда Камола Instagram саҳифасида маълум қилди. У Туркияга дугонасининг туғилган кунини нишонлаш учун кетган. Улар самолётга кеч қолишига оз қолган.

«Кечга қоляпмиз. Зоҳид акам ҳар доимгидек нимадир саргузашт бошламаса бўлмайди. У телефонини уйда қолдирибди. Биз иккаламиз улгурдик. Орқадаги машинадагилар энди улгурармикан? 8:40 учишимиз керак. Ҳозир соат 8:37. Кўпроқ ухлаш керак эди. Улгурдик. Самарқанд аэропортидагиларга раҳмат Яхши инсонлар кўп бўлсин», — дейди у.