«Уммон»даги Зоҳид хотини билан ярашиб олгани ростми?
Хонанда Instagram саҳифасига у билан тушган суратини жойлади
«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи Камола Артикова билан тушган суратини жойлади.
Сурат остига Зоҳиднинг обуначиларидан бири «Ёнингиздаги аёлингизми?», дея савол қолдирган. Хонанда бу саволга «Албатта», деб жавоб берган. Бироқ унга юборилган «Ажрашган эдингизку», «Бахтли бўлинглар», деган изоҳларга эса жавоб қайтармаган.

Хонанда Камола Артикова ҳам ушбу вазиятга ўз муносабатини билдирди. У Instagram’даги саҳифасида одамлардан ваҳима қилмасликни сўраган. Шунингдек, Камола Артикова бу эски сурат эканини таъкидлаган.
«Одамлар, ваҳима қилманг. У эски расм», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зоҳид турмуш ўртоғи билан ажрашаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Зоҳид турмуш ўртоғи Камолага атаб янги қўшиқ куйлаганди. Шу билан бирга, Камола Артикова эрга тегиш учун Зоҳидга ялингани ҳақидаги саволларга жавоб берганди.




