Янгиликлар

«Уммон»даги Шоҳруҳ Жасур қаердалиги ва соғлиғи ҳақида маълумот берди — фото

Хонанда бу ҳақда ундан кўпчилик сўрашини айтган

«Уммон»даги Шоҳруҳ Жасур қаердалиги ва соғлиғи ҳақида маълумот берди — фото

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳруҳ Instagram саҳифасида ҳамкасби Жасур Рафиқовнинг қаердалиги ва соғлиғи ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, direct’ига Жасур ҳақида саволлар кўп келиб тушади. Хонанда дўсти Тошкентда ўз ишлари билан бандлигини айтди. Шоҳруҳ Жасур Рафиқовнинг соғлиги яхшилиги, улар ҳар кун кўришиб туришини таъкидлади. Шунингдек, хонанда дўстининг ҳеч қайси ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаси йўқлигини ҳам айтиб ўтди.

«Direct’га Жасур ҳақида кўплаб хабарлар келиб туради. ‘Йўқ бўлиб кетди. Ўзини саҳифаси борми? Тошкентдами? Нималар билан банд?’, каби саволларни жуда кўп ёзишади. Дўстим билан деярли ҳар кун кўришамиз. Саломингизни, албатта, етказиб тураман. Саволларга келсак, дўстим яхши. Тошкентда ўз ишлари билан банд. Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз шахсий саҳифаси йўқ. Instagram’даги саҳифасини бир қори аканинг оғлига яхшилик йўлида топширган эди. Афсуски, у бола хиёнат қилиб, саҳифани дўконга сотиб юборганми билмадим. Уларга Аллоҳнинг ўзи кифоя. Хуллас, шундай гаплар», — деб ёзади хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ummon (@shoxrux_ummon_)

Аввалроқ Шоҳруҳ «удлинитель» билан тақдирланган болага мурожаат қилганди. Хонанда болага ўзи компьютер олиб беришини маълум қилган. Шоҳруҳ бу борада ҳазиллашмаслигини таъкидлаган. Агар йигит шу гапдан хабар топса, у билан боғланишини сўраб ёзган.

«Йиғлама ўзимнинг ‘итишнигим’. Ўзим битта компьютер совға қиламан. Мен ҳазиллашмадим. Ростдан шу болага совға қиламан. Агар хабарини топса, менга алоқага чиқсин. Профилимда номер ёзилган ёки ‘direct’га ёзсин», — деб ёзади у.