Янгиликлар

«Уммон»даги Шоҳруҳ туғилган кунига қизларининг совғасини кўрсатди — видео

Собиқ хонанда 32 ёшни қаршилади

«Уммон»даги Шоҳруҳ туғилган кунига қизларининг совғасини кўрсатди — видео

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Шоҳруҳ туғилган кунига қизлари томонидан тайёрланган совғани кўрсатди.

Шоҳруҳ ўз саҳифасига қизларининг совғасини жойлаган. Унинг қизлари отаси учун махсус табрикнома видео олган. Видеода хонанда қизлари билан тушган барча суратларни, ажойиб хотиралар мухрланган видеоларни кўриш мумкин. Шоҳруҳ бундан жуда бахтиёр эканини билдириб, «боринггизга шукур сизларни», дея ёзиб қолдирган.

Маълумот ўрнида, 14 январь куни Instagram’даги бир нечта саҳифалар Шоҳруҳнинг шоубизнесга қайтганини эълон қилганди. Бунга хонанданинг расмий саҳифасида Юсуф исмини Уммонга ўзгартиргани сабаб бўлган. Шунингдек, Шоҳруҳ 14 январь куни Instagram саҳифасини ёпиб қўйган. «Shoubiz.uz» мазкур маълумотни аниқлаш учун унинг админстратори билан боғланган. Қайд этилишича, Шоҳруҳ санъатга қайтмаган. Собиқ «Уммон»чининг кейинги режалари ҳақида ҳам ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ (Уммон) 2021 йилнинг 30 декабрь куни «Тавба» номли таронасини тақдим қилганди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси муаллифи — Конста (Шариф Абдуллаев).

Бундан аввал Шоҳруҳ «Набий Аллаҳ» таронасига ишланган клип премьерасини тақдим қилганди. Аммо кейинчалик ушбу видеклип YouTube’дан ўчирилган.