Умиджон Ҳайдаров «Миллион» жамоасидан кетишининг сабабини маълум қилди
«'Миллион' ҳеч кимга ишониб қолмайди», — дейди қизиқчи
Актёр, қизиқчи, «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умиджон Ҳайдаров YouTube’даги «ChotkiTV» лойиҳасига берган интервьюсида жамоадан нима сабабдан кетганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жамоа тузилганда барча қирқ ёшгача гуруҳни тарк этади деган қарорга келган. Актёр буни кетишининг асосий сабаби эканини айтди. Шунингдек, иккинчи сабаби ўзининг актёрлик маҳоратини фақат комедия йўналишида эмас, балки жиддий драмада ҳам кўрсатишни исташи эканини таъкидлади.
«Бу қарорга ‘Миллион’ деган номни ўйлаб топётган пайтда келганмиз. Яъни бутун жамоа шундай қарорга келганмиз. Ҳозир ўша пайтдаги йигитлардан айрим қисми бошқа жамоа бўлиб чиқиб кетди. Ҳозир улар қандай фикрда эканини билмадим. Лекин ‘Миллион’да қолганлар ҳали ҳам шу фикрдаки, биз қирқ ёшгача саҳнани тарк этамиз. ‘Миллион’да авлод алмашинуви бўлади. У биз уни туғиб, вояга етказиб ва уни ўлдирмаймиз. Мен буни бемалол айтаман. ‘Миллион’ Даврон Қабуловга, Алишер Ботировга, Миркомил Мусаевга, Умиджон Ҳайдаровга ишониб қолмайди. Бу гапимни ҳамма тасдиқлайди. Табиийки, ҳозирги ёшларимизга ҳам суянмайди. Улар ҳам қачондир ўз ўрнини бошқаларга бўшатиб беради. Бу биринчи сабаби. Иккинчиси жамоада мендан катталар ҳам бор. Лекин нима учун биринчиси мен? Мен актёрлик маҳоратимни фақат комедия йўналишида эмас, балки жиддий драма йўналишида ҳам кўрсатиш. Мен буни аллақачон бошладим», — дейди актёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мафтуна Шокирова «Миллион»дан кетишининг сабабини маълум қилганди. Шунингдек, «Миллион»даги Маъруф Носиров тўйидан аввал фарзандли бўлгани ҳақида айтиб берганди.