Янгиликлар
Умидахон отасининг оғир касал бўлгани ҳақида гапириб берди
«Ўша пайти йўқотиб қўяман деб жуда қўрқдим», — дейди у
Хонанда Умидахон YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида отасининг оғир касал бўлгани ҳақида айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, отаси икки марта инфаркт ўтказган. Хонанда ўша пайтда отасини йўқотишдан қўрққанини айтди.
«Ўзимни ота-онамсиз тасаввур қилолмайман. Уларни жуда ҳам яхши кўраман. Яқинда отамнинг юрагини ‘операция’ қилдирдик. Отам шунчалик кучли инсонки, икки марта инфарктни оёғида ўтказган. Учинчисида шифокорга олиб борсак, шу аҳволда яна юрса у ёғига жавоб бермаймиз деган. Ўша пайти йўқотиб қўяман деб жуда қўрқдим. Худога шукур шифо топди. ‘Операцияʼ қилдирдик», — дейди хонанда.




