Янгиликлар

Умид Искандаров қачон уйланишини айтди

У бу ҳақда Instagram саҳифасида эълон қилди

Умид Искандаров қачон уйланишини айтди

Актёр Умид Искандаров ўзининг Instagram саҳифасида қачон уйланишига ойдинлик киритди.

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ‘подписчиклар’и билан савол-жавоб ўтказди. Актёр қачон уйланиши ҳақидаги саволга ўзи қидираётган қизни топиши билан уйланишини айтиб жавоб қайтарди.

«Уйланиш ҳақида қанча савол бўлса, ҳаммасига дарҳол жавоб қайтараман. Мен излаётган одамни учратишим биланоқ, дарҳол уйланаман. Мен жавоб бераман», — дейди у.


Маълумот учун, Умид Искандаров 1980 йил 24 сентябрда Тошкент шаҳрида ижодкор оиласида туғилган. 2009 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтида таҳсил олган. Телевидение ва радио режиссёрлик факультетида ўқиган. У 2005 йилдан бери реклама роликлари, клип ва шоуларда иштирок этишни бошлаган. Актёр илк бор 2008 йилда «Касд» фильмида катта экранларда пайдо бўлган.

Мавзуга доир:

Мусахон Нурматовнинг ўғли Юсуфхон Нурматов уйланди — видео

Марҳум хонанда Азиза Ниёзметованинг ўғли уйланди — видео