Янгиликлар

Умид Искандаров 41 ёшга тўлди

Ўзбек фильм актёри Умид Искандаров 24 сентябрь, жума куни 41 ёшга тўлди. Актёр 1980 йил 24 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У оилада 3 ўғилнинг энг каттаси ҳисобланади. Умид Искандаров мактабни битирганидан сўнг ишлаш мақсадида Украинага кетган. Ўша ерда бир неча йил ошпазлик соҳасида ишлаб келган. Бу вақт давомида бир фильм учун ўтказилган кастингда қатнашган […]

Умид Искандаров 41 ёшга тўлди

Ўзбек фильм актёри Умид Искандаров 24 сентябрь, жума куни 41 ёшга тўлди.

Актёр 1980 йил 24 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У оилада 3 ўғилнинг энг каттаси ҳисобланади. Умид Искандаров мактабни битирганидан сўнг ишлаш мақсадида Украинага кетган. Ўша ерда бир неча йил ошпазлик соҳасида ишлаб келган. Бу вақт давомида бир фильм учун ўтказилган кастингда қатнашган ва муваффақиятли ўтган. Лекин фильмда иштирок этмаган. У мазкур кино режиссёрининг тавсияси билан Тошкентга қайтган ва 25 ёшида Давлат санъат ва маданият институтига ўқишга кирган.

У илк бор «Қасд» ва «Тузоқ» фильмларида суратга тушган. Шундан сўнг у бир қатор киноларда бош ролда ўйнаган. Шу орқали актёр сифатида тани бошлаган.