Медиа

Улуғбек Раҳматуллаев уйининг ички дизайнини кўрсатди — видео

Хонанда уйига илган суратларни ҳам кўрсатди

Улуғбек Раҳматуллаев уйининг ички дизайнини кўрсатди — видео

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев уйининг ички дизайнини кўрсатди.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг хонадони замонавий услубда таъмирланган. Хонанда уйининг меҳмонхонаси учун қандай суратларни танлаганини кўрсатган. Шунингдек, у хонадони учун янги мебеллар кутаётганини таъкидлаган.

«Худо хоҳласа тез орада қолиб кетган хонамиз ҳам битади. Суратлар жуда чиройли чиқибди. Ҳаммасини ўзим танладим. Бунисида эса миллийлигимизга яқин ранглар ишлатилган. Энди мебеллар келишини кутамиз», — дейди хонанда.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова ҳам янги уйини кўрсатганди. Уйнинг энг эътибор тортадиган жойи катта гардероб ва Милананинг пушти рангга бурканган хонаси. Гардероб хонасида Шаҳзоданинг бир қанча оёқ кийимлари ва сумкаларини кўриш мумкин.

Актриса Милананинг хонаси сабаб эри билан тортишиб қолганини айтди. У турмуш ўртоғи тaъмирдан олдин ҳеч нимага аралашмаслигини айтган.

«Марат Хайруллаевич билан Милананинг хонаси бўйича узоқ баҳс қилдик. Ҳатто, гаплашмай қўйдик. Сабаби таъмир бошланганида, келишувимизга кўра, ‘Уйни ҳеч нимасига аралашмайсиз ва қўл урмайсиз’, деган эди», — дейди актриса.

Актриса Barbie pink ранг бўлишини хоҳлаган. Бироқ Марат Хайруллаевич оч пушти рангни хоҳлаган. Марат қизининг хонасининг рангига аралашишни айтган.

«Мен Barbie pink хоҳласам, у оч пушти ранг бўлади деди. Охири иккаласини қўшиб, шу рангни яратдик. Марат Хайруллаевич олдиндан фақат қизининг хонасининг рангига аралашиши айтган», — деб таъкидлади Шаҳзода Муҳаммедова.

Шунингдек, актриса эри билан ярашиб олганини таъкидлаган. У анчадан бери турмуш ўртоғи билан тортишмаган экан.

«Охири эрим билан ярашиб олдик. Анчадан бери ҳеч ҳам бундай тортишмаган эканмиз», — дейди у.

Шаҳзода Муҳаммедова қизининг хонасини аввалроқ қизи ва ўзига тиккан пушти рангли кўйлак рангидан қилишни хоҳлаган. Дизайнер қизининг хонаси сабаб эри билан анча баҳслашган.

«Шу кўйлакнинг рангидан хоҳлаган эдим. Эҳ, Милана чиройли хонанг учун қанча баҳслашдикда. Марат Хайруллаевич бу мен орзу қилган ранг эмасди», — деб ёзади Шаҳзода.

 

Асал Шодиева эса уйи билан биргаликда гардеробини ҳам намойиш қилганди. Асал Шодиева узоқ вақтдан буён бирор марта интервью бермаган, шунингдек, уйини ва гардеробини ҳеч қачон тўлиқ кўрсатмаган. Асал Шодиева лойиҳалардан бирига берган интервьюсида гардеробини кўрсатди. Унда нафақат актрисанинг, балки, эри Шоҳруҳхоннинг ҳам кийимларини кўриш мумкин. Асал Шодиева турмуш ўртоғи билан унинг кийиниш услуби икки хил эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Шоҳруҳхон асосан ёрқин рангли кийимлар кийса, у эса аксинча, қора ва оқ рангли кийимларни хуш кўради.