«У кунларни эслашни хоҳламайман». Шоҳида Исмоилова эрининг устидан ёзганлар ҳақида гапирди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова турмуш ўртоғи Маҳмуд Исмоиловнинг устидан ёзишганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Маҳмуд Исмоилов театрга раҳбар бўлган пайти содир бўлган. Актриса ўша пайти йигирта одам Маҳмуд Исмоиловнинг устидан ёзишганини айтди. Бироқ кейинчалик уларнинг кўпчилиги кечирим сўраб келганини таъкидлади. «Ҳаётда шундай воқеалар бўлар экан-ки, эсламасликка ҳаракат қиласиз. Амал инсонга вақтинчалик […]
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова турмуш ўртоғи Маҳмуд Исмоиловнинг устидан ёзишганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Маҳмуд Исмоилов театрга раҳбар бўлган пайти содир бўлган. Актриса ўша пайти йигирта одам Маҳмуд Исмоиловнинг устидан ёзишганини айтди. Бироқ кейинчалик уларнинг кўпчилиги кечирим сўраб келганини таъкидлади.
«Ҳаётда шундай воқеалар бўлар экан-ки, эсламасликка ҳаракат қиласиз. Амал инсонга вақтинчалик берилади. Лекин бу орқали нимагадир эришишни ўйлаган одам хато қилади. Маҳмуд ака ҳеч қачон директор бўлишни орзу қилмаган. Театрда 100-200 нафар одам ишлайди ва бу шунча хил ҳарактер дегани. Шунинг учун, ҳар бир инсонга ёқишнинг ўзи бўлмайди. Нафақат Маҳмуд ака, балки барча ҳар битта раҳбарга қийинлигини ҳозир ҳам ҳис қиламан. Уларда жавобгарлик ҳисси нақадар кўп. Соғлиғини йўқотиши, кечалари ухламаслиги, ҳаммани ўялаши ҳам одамга таъсир қилади. Соғликларини жуда кўп йўқотди. Мен у кунларни эслашни хоҳламайман, чунки турмуш ўртоғимнинг соғлигини йўқотдим деб ўйлайман. Маҳмуд ака тўғрисўз одам ёки кимгадир лаганбардорлик қилиб, ёки бирон-бир манфаатга эришиш учун ҳеч нарса қилмаган инсон. Мен театрни ҳеч қачон ёмон деб айтматман. Ғаразли инсонлар бор, лекин улардан яхши фазилатини қидираман. Театр менинг оилам. Мен оилам ҳақида ёмон фикр айтишдан қўрқаман. Мевали дарахтга тош отилади. Ҳар хил одамлар борлиги учун мен бу воқеаларни эслашни ёқтирмайман. Ўша ёзган одамларнинг кўпчилиги кечирим сўрашди. Барибир ҳаёт давом этяпти. Ишлаётган даргоҳимга ёмон чиқизлар билан чизишни истамаган бўлардим», — дейди актриса.




