Янгиликлар

Туркиянинг энг яхши актёри ким экани маълум бўлди

Буни аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилган

Туркиянинг энг яхши актёри ким экани маълум бўлди

Туркияда 2021 йилнинг энг яхши актёрини аниқлаш мақсадида махсус сўровнома ўтказилди.

Сўровнома натижаларига кўра, ҳозир Италияда яшаётган Жан Яман турк актёрлари ичида «2021 йилнинг энг яхши актёри» деб топилган. Актёр анча йиллар олдин кинофильмларда суратга тушишни тўхтатган бўлса ҳам Туркиянинг энг яхши актёри деб топилгани кўплаб танқидчиларни ҳайратда қолдирди.

«МДб» махсус сўровномасида халқаро 11 мингга яқин актёр иштирок этган ва Жан Яман умумий ҳисобда 3332 ўринни қайд этган. Актёр умумий ҳисобда яхши натижани эгалламаган бўлса ҳам бу ўриндан олдин ҳеч қайси турк актёри қайд этилмаган. Ушбу рўйхатда Жан Ямандан кейин машҳур турк актёрлари Жем Йилмаз ва Карим Бюрсин бор. Кўплаб туркиялик томошабинлар Жан Яманнинг ғолиб бўлишига қарши чиққан ва ундан кўра Карим Бюрсин бу ўринга муносиб эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, Жан Яман «Жаноб хато», «Эрта қуш», «Юрак ишлари» каби кинофильм ва сериалларда суратга тушган. У Туркиянинг «Олтин капалак» мукофотига лойиқ кўрилган.