Янгиликлар

Тожикистонлик Абдурозик Салмон Хонни ҳайрон қолдирди — видео

Абдурозик ҳинд актёри билан юзма-юз кўришган

Тожикистонлик Абдурозик Салмон Хонни ҳайрон қолдирди — видео

Тожикистонлик хонанда, блогер Абдурозик Instagram саҳифасида ҳинд актёри Салмон Хонни ҳайрон қолдиргани акс этган видеони жойлади.

У Салмон Хон билан юзма-юз кўришган. Хонанда актёр ва бир қанча инсонлар атрофида ҳинд тилида ва жонли ижрода қўшиқ куйлаган. Ҳинд актёри Абдурозик қўшиғини тугатгач, уни қучоқлаган. Блогер ўз саҳифасида видео остида Салмон Хонни кўрганида, ўзини бошқа бировдек ҳис қилганини ёзган.

«Салмон Хонни кўрганимда, ўзимни бошқа бировдек ҳис қилдим», — деб ёзади блогер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Abduroziq Official (@abdu_rozik)

Аввалроқ Муниса Ризаеванинг «ўғли» ва тожикистонлик Абдурозик рингда беллашганди. Эрали аввалроқ Абдурозик ва доғистонлик Хасбикни жанг қилишга чақирган эди. 29 январь куни у Абдурозик билан рингда беллашди. Дастлаб, вайнер рингга чиққан ва Абдурозикни жангга чақирган. Улар Осиё чемпионатида лирик чекиниш тарзда курашган. Абдурозик рингга чиқиши билан улар жанжаллашиб кетган. Улар қўлқоп ҳам тақмаган бўлган. Ҳакамлар аралашувидан сўнг тортишув тўхтатилган ва уларга қўлқоп кийдирилган.

Сўнгра Абдурозик ва Эрали беллашган. Ҳеч қанча вақт ўтмай жанг тўхтатилган ва натижа дурранг қайд этилган. Уларнинг иккиси ҳам ғолиб деб топилган. Маълум қилинишича, 2023 йил Тошкентда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида улар ўртасида иккинчи жанг бўлиб ўтиши келишиб олинган.