Юлдузлар, Янгиликлар

Тошкент халқаро кинофестивалига келган жаҳон юлдузлари қанча гонорар олган?

Шунингдек, уларнинг йиллик даромади ҳам келтирилган

Тошкент халқаро кинофестивалига келган жаҳон юлдузлари қанча гонорар олган?

Тошкент халқаро кинофестивали учун кўплаб жаҳон юлдузлари ташриф буюрди. «PEOPLE» кинофестивалида иштирок этган машҳурларнинг тахминий нархларидан иборат рўйхат тузди.

Мазкур кинофестиваль кўплаб кино саноати ва мусиқасидаги жаҳон юлдузларининг иштироки билан ажралиб турди. 150 дан ортиқ таниқли шахслар тадбирда қатнашди ва бу барчани ҳайратда қолдирди. Табиийки, улар текинга келмаган.

Филипп Киркоров — рус қўшиқчиси.

Поп қироли тадбирда иштирок этиш учун гонорари 75 мингдан 100 минг долларгача. Бироқ, бу ҳаммаси эмас. Маълумки, қўшиқчининг ташкилотчиларга қўядиган шартлари ва талабларининг рўйхати бор. Бу бизнес-классдан чипта ёки шахсий самолёт, овқатланиш, ичимликлар ва кийиниш хонасини ўз ичига олади. «Комсомольская правда» маълумотларига кўра, Россиянинг битта VIP-лайнерининг нархи соатига 11 минг долларни ташкил қилади. Москвадан Тошкентга учиш вақти тахминан тўрт соат.

Ҳаммаси: тахминан 144 минг доллар.

Стивен Сигал — Голливуд актёри, режиссёр ва жанг санъати устаси.

Машҳурларни бронь қилиш агентлиги Celebrity Talent International маълумотларига кўра, Стивен Сигал ташрифи учун 75-150 минг доллар олган. Киркоров мисолида бўлгани каби, қўшимча харажатлар келиб чиқиши мумкин. Сигал бир неча йилдан бери Россияда яшайди, шунинг учун VIP — лайнерининг нархи ҳам соатига 11000 долларни ташкил қилади. Москвадан Тошкентга учиш вақти тахминан тўрт соат.

Ҳаммаси: тахминан 194 минг доллар.

Александр Ревва — рус комедиячиси, телебошловчи ва дубляж актёри.

Россиялик машҳур кишиларни бронь қилиш сайтида ёзилишича, Александр Ревванинг таклифномаси 70 минг долларга тушган.

Парвозни ҳисобга олганда, жами: тахминан 114 минг доллар.

Озжан Дениз — турк актёри, «Истанбуллик келин» сериалининг юлдузи.

Очиқ манбаларда, Озcан Денизнинг таътилда бўлгани учун қанча пул олиши ҳақида маълумот йўқ. Бироқ, турк актёрининг гонорари ҳақида бир нарса маълум. Дениз 2019 йилда  Тел -Авивга концерт бериш учун борди.

Санъаткор ўз чиқиши учун бир миллион доллар олди.

Сердар Ортач — турк қўшиқчиси ва бастакори.

«PEOPLE»нинг ишончли манбасига кўра, Сердар Ортачнинг гонорари тахминан 58 минг долларни ташкил қилади. Маълумки, Истанбулдан Олмаотага борадиган хусусий самолёт нархи 35 минг долларга яқин. Олмаота ва Тошкентга парвоз бир хил вақтни олади — ўртача беш соат.

Хулоса: тахминан 93 минг доллар.

Никита Михалков — рус режиссёри ва актёри.

Ўз интервьюларидан бирида Никита Михалков чет элдаги маҳорат дарслари 20 минг доллардан 35 минг долларгача бўлишини айтганди. Тошкент халқаро фестивалида маҳорат дарслари ва кинематографлар билан ижодий учрашувлар ташкил этиш режалаштирилган эди.

Шахсий самолётда учиб келишини ҳисобга олсак, натижа: тахминан 79 минг доллар.

Павел Прилучний — рус актёри.

Машҳурларни бронь қилиш билан шуғулланувчи агентлик веб -сайти Павел Прилучний тадбир учун икки соатдан беш соатгача 3,4 минг доллар олишини билдиради. Табиийки, якуний тўлов тадбирнинг шакли ва жойига боғлиқ.

Парвозни ҳисобга олсак, натижа: тахминан 47,5 минг доллар.

Валдис Пельш — россиялик телебошловчи ва мусиқачи.

Валдис Пельш агентлиги сайтида санъаткорнинг тадбирдаги чиқишлари учун 9,6 минг доллардан олиши айтилган. Қайд этилишича, якуний харажат турар жой вақтига, саёҳатга ва тадбир форматига боғлиқ.

Хулоса: тахминан 53 минг доллар.

Шунингдек, конофестевалга таклиф қилинган машҳурларнинг йиллик даромади рўйхати ҳам тузилган:

  • Француз режиссёри Люк Бессон — 100 миллион доллар;
  • Ҳинд актёри Митҳун Чакраборти — 38 миллион доллар;
  • Россиялик режиссёр Тимур Бекмамбетов — 30 миллион доллар;
  • «Қирол шер» режиссёри Роб Минкофф — 30 миллион доллар;
  • Россиялик актёр Павел Прилучний — бир суратга олиш кунига 6,8 минг доллар;
  • Россиялик актёр ва режиссёр Никита Михалков — 8,1 миллион доллар;
  • «Муҳташам юз йил» юлдузи Филиз Аҳмет — бир миллиондан беш миллион долларгача;
  • Туркиялик актриса Мелиса Памук — бир миллион доллар;
  • Турк актриса ва модель Дилан Чикек Дениз — 100 минг доллардан бир миллион долларгача.