Медиа, Янгиликлар

Тиктокер Раҳим Абрамов Шаҳзоданинг «Ҳаёт айт» қўшиғини ижро этди — видео

Блогер ҳозирги кунда Россияда яшайди

Тиктокер Раҳим Абрамов Шаҳзоданинг «Ҳаёт айт» қўшиғини ижро этди — видео

Россияда истиқомат қилувчи Ўзбекистонлик машҳур блогер, рэпер Раҳим Абрамов таниқли ва истеъдодли хонанда Шаҳзоданинг «Ҳаёт айт» таронасини дўсти Ҳусейнли билан бирга ижро этди.

Блогер шу вақтга қадар кўплаб мусиқаларни ижро этган, бироқ уларнинг аксарияти рус ва инглиз тилларида бўлган. Раҳим Абрамов машҳур рэпер Ҳусейнли билан ижро этган Шаҳзоданинг «Ҳаёт айт» таронаси ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокама ва муносабатларга сабаб бўлди. Тарона ковер йўналишида ижро этилган.

Мусиқа йўналишида ҳам ўзини синаб кўрган блогер Forbes’нинг рус тилида сўзлашувчи тиктокчилар рўйхатида энг катта даромад топадиган блогерлар қаторида биринчи ўринда туради. Раҳим Абрамовнинг Instagram’даги шахсий саҳифасида 6 миллион, ТikTok’да эса 10 миллионга яқин обуначиси бор. Асосий даромадини видеоблогинг соҳасидан топадиган ижодкор ҳозирда Россияда истиқомат қилади.

Маълумот учун, Раҳим Абрамов 1998 йилда Ўзбекистонда таваллуд топган. Бундан икки йил олдин ўзи мустақил видеороликлар тайёрлашни бошлаган ва кейинчалик ундан даромад ҳам олган.