Янгиликлар

Тиктокер Паризода унаштирилди — фото

У кимга турмушга чиқаётгани тахмин қилинган

Тиктокер Паризода унаштирилди — фото

Инстаблогер, тиктокер Паризода Усмонова унаштирилди.

Тиктокер бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилиди. Паризода Усмонова фотиҳасидан фотоларни эълон қилган. У шу кунга қадар турмушга чиқаётганини сир тутган. Бунга эса шахсий ҳаёт сирли қолишини исташини сабаб қилиб кўрсатган. Актриса, шунингдек, кимга турмушга чиқаётганини ҳам сир сақламоқда. Аммо унинг кузатувчилари куёв ким эканини тахмин қилган. Уларнинг фикрларига кўра, куёв Улуғбек Каримов. Чунки, Паризода бўлажак умр йўлдошининг исми У ҳарфидан бошланишини айтган. Лекин ҳозирча куёв айнан кимлиги номаълум.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝓟𝓪𝓻𝓲𝔃𝓸𝓭 (@parizoda__usmanova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода Усмонова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида унаштириладиган йигити унга суиқасд қилмоқчи бўлгани ҳақида гапириб берганди.

Актрисанинг сўзларига кўра, у йигит билан совчи орқали танишган. Блогер унинг шароити яхши бўлмагани, фақат самимийлиги учун ёқтирганини айтган. Паризода орада пластик картасини йўқотиб қўйган. Унинг ичида 50 миллион сўм миқдорида пул бўлган. Актриса пластик картаси йўқолганини билгач, ичида 1 миллион сўм қолдириб, қолганини ечиб олган. Бироқ орадан кўп ўтмай, ўша пул ҳам йўқолган. Шу сабабдан тиктокер банкка бориб, банкоматдаги видеоёзувни кўрган. Видеода Паризода яқинда унаштирилиши керак бўлган йигит пулини олганини билган.

«Фотиҳам энди бўлиши керак эди. У билан совчи орқали танишганмиз. Боланинг шароити жуда зўр эмасди. Менга шароити муҳиммас эди, унинг самимийлиги ёққанди. Шунга қараб онамга розилигимни айтганман. Кўришиб, гаплашиб юрдик. Орада пластигим йўқолди. Ичида 50 миллион сўм пулим бор эди. Кейин тез банкка бориб, ичидаги пулни ечиб олдим. Ичида 1 миллион сўм пул қолди. Ҳаммадан телефон қилиб, ‘Cенда эмасми?’, деб сўрадим.

Ўша унаштирилишим керак бўлган боладан ҳам сўрадим. У ҳам ‘Менда эмас’, деди. Кейин дўкондан нарса олмоқчи бўлдим. Пластигимни сотувчига берсам, ичида пули йўқлигини айтди. Яна ҳаммадан сўраб чиқдим. У менинг асосий пластигим эди. Ҳамма пулим ўшанга тушарди. Катта пул тушиб қолса, уни ҳам ечиб олишса-чи, деб ўйладим. Банкка бориб, қайси банкоматдан пул ечилганини топдим. Ўша банкка бордим. Менга камерани очиб беришди. Видеода мен унаштирилишим керак бўлган бола пулни ечиб олганини кўрдим. Шокка тушиб қолдим. Ўша ҳолатни видеога олиб чиқиб кетдим», — дейди Паризода Усмонова.