Янгиликлар

Тиктокер Паризода тўйи қачонлигини маълум қилди

Шунингдек, эрининг ёши катталигини айтган

Тиктокер Паризода тўйи қачонлигини маълум қилди

Инстаблогер, тиктокер Паризода Усмонова тўйи қачон бўлишини маълум қилди.

Тиктокер ўз Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга обуначиларидан бири тўйи қачонлиги ва эрининг ёши ҳақида сўради. Паризода Усмонова эса тўйи май ойида бўлишини маълум қилди. Шунингдек, бўлажак умр йўлдоши ўзидан катта эканини, лекин ёшини айтишга рухсат йўқлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода Усмонова унаштирилгани ҳақида хабар берилгaнди. Тиктокер бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилган. Паризода Усмонова фотиҳасидан фотоларни эълон қилган. У шу кунга қадар турмушга чиқаётганини сир тутган. Бунга эса шахсий ҳаёт сирли қолишини исташини сабаб қилиб кўрсатган. Актриса, шунингдек, кимга турмушга чиқаётганини ҳам сир сақламоқда. Аммо унинг кузатувчилари куёв ким эканини тахмин қилган. Уларнинг фикрларига кўра, куёв Улуғбек Каримов. Чунки, Паризода бўлажак умр йўлдошининг исми У ҳарфидан бошланишини айтган. Лекин ҳозирча куёв айнан кимлиги номаълум.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝓟𝓪𝓻𝓲𝔃𝓸𝓭 (@parizoda__usmanova)