Кино, Янгиликлар

«Тангем» Ўзбекистонга келмоқчилигини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси Ли Ёнг Э мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз табригини йўллаб, Ўзбекистонга келмоқчи эканини билдирди. Ли Ёнг Э «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем образи билан барчага машҳур. У, шунингдек, элчи ҳам ҳисобланади. У яқинда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 29 йиллиги ҳам кенг нишонланишини таъкидлаган. «Ўзбекистон халқига […]

Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм бренди элчиси Ли Ёнг Э мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз табригини йўллаб, Ўзбекистонга келмоқчи эканини билдирди.

Ли Ёнг Э «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем образи билан барчага машҳур. У, шунингдек, элчи ҳам ҳисобланади. У яқинда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 29 йиллиги ҳам кенг нишонланишини таъкидлаган.

«Ўзбекистон халқига самимий қутловларимни йўллаётганимдан жуда хурсандман. Жорий йил Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан барчангизни ушбу муҳим айём билан чин қалбимдан табриклайман. Яқинда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 29 йиллиги ҳам кенг нишонланади. Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ўртасида нафақат иқтисодий соҳада, балки маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб йўналишларда ҳам жадал ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилди, улар кундан-кунга равнақ топиб бормоқда. Келажакда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар кўлами янада кенгайиб, изчил ривож топишига чин дилимдан ишонаман», — дейди актриса.

Маълум қилинишича, пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг у Ўзбекистонга келади ва ўзбек халқи билан юзма-юз учрашади.

«Маълумки, ҳозирги пайтда бутун дунё COVID-19 пандемияси туфайли мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Умид қиламанки, вазият тез орада барқарорлашади ва халқаро саёҳатлар тикланганидан сўнг менинг бетакрор Ўзбекистонга бориш ва сизлар билан юзма-юз кўришиш истагим рўёбга чиқади. Ҳурматли ўзбекистонликлар, ушбу фурсатдан фойдаланиб, сизларга сиҳат-саломатлик, омад ва муваффақиятлар тилайман», — дейди у.

Маълумот учун, 2020 йили Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм бренди элчиси, таниқли актриса Ли Ёнг Э ўзи бош роль ижро этган «Саимдан, ранг-баранг хотиралар» номли телесериални Ўзбекистон халқига ҳадя қилган, бир неча маротаба мамлакатдаги мухлисларига видеомурожаатлар йўллаган эди.