Тўхтамурод Азизов «Борига барака» кўрсатуви ҳомийларидан қандай совға олганини айтди
Актёр, телебошловчи Тўхтамурод Азизов «Борига барака» бошловчилари кўрсатув ҳомийлардан совға олганини айтди Унинг сўзларига кўра, у пайти ҳомийлар «бақувват» бўлган. Биринчи марта ўзи музлатгич, Дилшод Мирзамуродов телевизор, Музаффар Мирзабеков кондиционер олганини таъкидлади. Иккинчисида эса Тўхтамурод Азизов телевизор олганини айтди. Бу ҳодиса бир неч бор такрорланган. «Бу ҳақида алдаб бўлмайди. У ҳомийларимиз «бақувват» пайти эди. Бундан […]
Актёр, телебошловчи Тўхтамурод Азизов «Борига барака» бошловчилари кўрсатув ҳомийлардан совға олганини айтди
Унинг сўзларига кўра, у пайти ҳомийлар «бақувват» бўлган. Биринчи марта ўзи музлатгич, Дилшод Мирзамуродов телевизор, Музаффар Мирзабеков кондиционер олганини таъкидлади. Иккинчисида эса Тўхтамурод Азизов телевизор олганини айтди. Бу ҳодиса бир неч бор такрорланган.
«Бу ҳақида алдаб бўлмайди. У ҳомийларимиз «бақувват» пайти эди. Бундан икки йил олдин. Шунда йигитлар айтди биз шунча нарсани асраб қоляпмиз. Йигитлар бизга ҳам совға бериб турилар деди. 4-5 ой ўтди. Сизлар бир нима ваъда қилгандилар дедим. Эсимизда дейишди. Сизга нима керак деди. Менга мухлатгич керак дедим. Дилшод менга телевизор керак деди. Музаффар менга кондирционер керак деди. Бўлди мана сизларга қоғоз дўконга олиб борсангиз беради деди. Олдик, раҳмат дедик. Яна тўрт ойда кейин энди нима оласизлар деб сўради. У пайти ‘Атласʼ ҳомий эди. Бу сафар каттароқ телевизор олдим. Бир ярим йил олдик. Кейин ҳомийлар алмашишни бошлади. Кейин жуда ҳам бой бўлмаган ҳомийлар кела бошлади. Семичка чиқарадиган ҳомий бор эди. У жуда катта нарсалар: машина, уйга қўшилмаяпти. Уч ойдан кейин у ҳам кетди. Охирида ‘Cраферсъни ўзи қолди. Ҳозир унинг битта ўзига қийин бўлиб қолар экан. Шунинг учун яна битта ҳомий келишини кутишяпти. Агар чиқса, ‘Борига барака’ яна давом этиши мумкин», — дейди у.




