«Спортни яхши кўришини биламан». Ёдгор Саъдиев Ғуломжон Ёқубов ҳақида
Ўзбекистон халқ артисти, актёр, хонанда Ёдгор Саъдиев Ғуломжон Ёқубов ҳақида гапириб, спорт билан шуғулланиши яхши эканини айтди. Унинг таъкидлашича, хонанда кўпинча «очкўзни тупроқ тўлдиради» деган мақолни айтиб юради. Актёр шунингдек, хонанданинг спорт билан шуғулланишини айтиб, бу унинг овозига ёрдам беришини таъкидлади. «Ғуломжон кўзи тўқ ҳофизлардан. Нуқул араб мақолини айтади, яъни ʼочкўзни тупроқ тўлдиради!ʼ Шунинг учун […]
Ўзбекистон халқ артисти, актёр, хонанда Ёдгор Саъдиев Ғуломжон Ёқубов ҳақида гапириб, спорт билан шуғулланиши яхши эканини айтди.
Унинг таъкидлашича, хонанда кўпинча «очкўзни тупроқ тўлдиради» деган мақолни айтиб юради. Актёр шунингдек, хонанданинг спорт билан шуғулланишини айтиб, бу унинг овозига ёрдам беришини таъкидлади.
«Ғуломжон кўзи тўқ ҳофизлардан. Нуқул араб мақолини айтади, яъни ʼочкўзни тупроқ тўлдиради!ʼ Шунинг учун кўзи тўқ ҳофизлардан дея оламан. Мен унинг спортни яхши кўришини биламан. Кунига жуда кўп пиёда юради, югуради ва бу унинг овозига ҳам ижобий таъсир қилади. Ғулом, бу нарсаларни ҳеч қачон ташламагин. Мана шундай навқирон бўлиб юр. Ким айтади сени ‘аҳа, ўҳў’га кирган деб?», — дейди актёр.




