«Синмадим, давом этяпман». Шаҳзода Муҳаммедова 2021 йилда нималарни йўқотганини айтди
Шунингдек, нималарга эришганини ҳам маълум қилди
Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова 2021 йилда йўқотганлари ва топганлари ҳақида маълумот берди.
Актриса 2021 йил давомида йўқотганларидан топганлари кўп бўлганини айтди. У ҳар йили йил сархисобини қилади. Шаҳзода Муҳаммедова 2021 йил «Shakhzoda Atelier» модалар уйининг 15 йиллик 3 қаватли биносидан кўчди. У бино отасининг мулки бўлган. Шу сабабли дизайннернинг турмуш ўртоғи унга бошқа жойга кўчишини айтган. Шунингдек, актрисанинг 4,5 миллион обуначиси бўлган Instagram саҳифаси шу йил блокланиб қолганди. Шаҳзода Муҳаммедова севимли телефонини ҳам йўқотганини таъкидлади.
Шу билан бирга, у топганларини ҳам санаб ўтди. Улар орасида янги уйга кўчгани, эри янги машина совға қилгани, Дубайга қилган оилавий саёҳати бор. Дизайнер кариерасидаги эришган ютуқларини ҳам санаб ўтди. Уларга Италиядаги мода ҳафталигидаги, «Korkut ata» кино фестивалидаги иштироки ҳамда қизи Милананинг номига очилга «Milana Couture» брендига асос солганини киритди.
«Мен ҳар йилимни сархисоб қилган ҳолда йилдан йилга ўсишга ҳаракат қиламан. Ўтгаётган 2021 йилда йўқотганларим кўп бўлди ва топганларим ҳам.
Йўқотганларим:
1.’Shakhzoda Atelier’ модалар уйининг 15 йиллик фаолият юритган 3 қаватли ишхонамдан минг афсуски кетдим. Чунки у бино ота уйимнинг мулки бўлгани учун турмуш ўртоғим у ерда ортиқ ишлашимни истмади. Шу туфайли турмуш ўртоғим менинг фирмамни бошқа бинога кўчирди. 2022 -йилда ўзи янги бино сотиб олиб совға қилишни вада қилди.
2.Instagram’да 4 ярим миллионта кузатувчиларига эга шахсий саҳифамни йўқотдим. Бу мени севган шунча инсон йўқолди дегани. Аммо 542 мингта янги, жонли обуначилар топдим. Сизлар мени энг севган ва вафодорларимсиз. Чунки мени қидириб топиб, содиқ бўлиб кузатишда давом этаяпсиз .
3.Севимли янги телефонимни йўқотдим.
Топганларим 2021 йил
1.Орзуимдаги ‘Cambridge’ ресиденcэ янги уйларига турмуш ўртоғимнинг ташаббуси билан кўчиб ўтдик.
2. Турмуш ўртоғим янги автомобиль совға қилди.
3.Дубаи шаҳрига саёҳат қилдик.
4.Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган модалар намойишида либослар коллекциямни намойиш этдим.
5.Истанбул шаҳрининг ‘Korkut ata’ кино фестивалида иштирок этдим.
6.Қизимнинг номига ‘Milana Couture’ брендига асос солдим ва она-болалар либосларини ишлаб чиқардим, кўплаб мижозларга эга бўлдим.Алҳамдулиллаҳ йўқотганларим 3 та бўлса топганларим 6 та экан бу дегани мен тўхтамадим, синмадим аксинча ўсаяпман ва давом этаяпман. Илоҳим ҳар биримизни Оллоҳ қўлласин ва 2022 йил бизга янада баракали келсин йўқотганларимизни ўрни тўлсин ва муваффаққиятли йил бўлсин. Ҳеч ким бетоб бўлмасин, оила аъзоларимиз омон бўлсин ва бахтли бўлсин. Мен ишонаманки, мени айни дамда ўқиб турган сиз азиз кузатувчимга ҳам янги йил жуда зўр келади ва орзуингиз ушалади. Ишонинг ҳали ҳаммаси олдинда сиз энг зўр инсонсиз! Нима орзуларингиз бўлса намозда Оллоҳдан сўранг ва дафтарга шукрона ёзиб юринг ва ниятларингизни муҳрланг. Мана кўрасиз у албатта ушалади», — деб ёзади Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




