
Сўз устаси, актёр Шукурулло Исроилов учинчи бор бобо бўлганини маълум қилди.
Шу сабаб актёр жуда хурсанд. Унинг кичик ўғли Фарҳод ва келини Гўзал ўғил фарзандли бўлган. Сўз устаси келинини қизидек кўришини таъкидлади.
«Менинг хурсандчилигим бор. Сизлар билан баҳам кўрмоқчиман. Мен учинчи марта бобо бўлдим. Кайфиятим жуда зўр. Яна бир ўғил набирали бўлдим. Энди уч нафар ўғил набиранинг бобосиман. Бу кичкина ўғлим Фарҳоднинг фарзанди. Келиним Гўзалхонни қизим дейман», — дейди Шукрулло Исроилов.
Аввалроқ актёр Тоҳир Саидов ҳам набирали бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу пост остида уни кўпчилик табриклаб ёзган. Актёр ўғли ва келинининг туғруқхонадан чиқиб келиши акс этган видеони эълон қилган. Видеода унинг ўғил фарзанд эканини кўриш мумкин.
Посмотреть эту публикацию в Instagram