Янгиликлар
Шукурулло Исроилов президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилди
«Сиз ҳам иштирок этинг, азиз ватандошлар», — дейди қизиқчи
Сўз устаси, қизиқчи Шукурулло Исроилов 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қизиқчи Юнусобод туманидаги сайлов участкасида овоз беради. Шунингдек, сўз устаси барчани сайловда фаол иштирок этишга чақирган.
«Ҳурматли ватандошлар, 24 октябрь куни президентлик сайлови куни. Мен Шукурулло Исроилов сайловда иштирок этаман. Сиз ҳам иштирок этинг ва сиз билан биргаликда овоз берайлик. Президент сайлови келажак танлови. Тошкент шаҳри. Юнусобод тумани», — дейди Шукурулло Исроилов.




