Янгиликлар

Шоҳруҳ Ҳамдамов актрисага уйланмаслиги ва бунинг сабабини айтди — видео

«Бошқа йўналишдаги қиз билан муносабатда бўлганман», — дейди у

Шоҳруҳ Ҳамдамов актрисага уйланмаслиги ва бунинг сабабини айтди — видео

Актёр Шоҳруҳ Ҳамдамов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида актрисага уйланмаслиги ва бунинг сабабини айтди.

Шоҳруҳ Ҳамдамов Муниса Ризаеванинг «Овуна» клипида чиққандан сўнг уларни бир-бирини севади деган гаплар чиққанини айтди. Актёр «Миллион» жамоасининг концертида Райҳон Асадова билан бирга ўтириб қолгани учун ҳам шу каби миш-мишлар тарқалганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, санъат соҳасидаги қизларга уйланишни истамайди. Актёр санъатдаги қизлар билан бир-бирини тушунмай қолиши мумкинлигини айтди.

«Муниса Ризаеванинг клипида ўйнаганим учун мени у билан севишади деб ўйлашган. Ҳозирги кунгача 40 дан ортиқ клипда ўйнаган бўлсам, ҳаммасида шу мавзу бор. Яқинда Райҳон Асадова билан ʼМиллионʼ жамоасининг концертида ёнма-ён ўтириб қолдик, яна шу гап чиқди.

Санъатдан эмас, бошқа йўналишдаги қиз билан муносабатда бўлганман. Бироқ санъат соҳасидан уйлангим ёки бирор-бир жиддий мавзуда қарагим келмайди. Бир-биримизни тушунмаймиз деб биламан. Онам бунга қарши эмас, аксинча, бир клипда шу қиз билан роль ўйнабсан, шуни суриштир, деб қўяди. Лекин бўлмаслигини билмайди», — дейди Шоҳрух Ҳамдамов.

Аввалроқ актёр «запрет»га тушганини маълум қилганди. Шоҳруҳ Ҳамдамов 2014 йилдан буён давлат буюртмаси асосидаги 20 дан ортиқ фильмда суратга тушган. Актёр шундай имкон бергани учун устозларига раҳмат айтган. Бироқ у оғзаки «запрет»га тушган. Актёр бунинг сабабини билмайди. У ҳар бир актёрнинг бошида бу каби кунлар борлигини таъкидлади.

«Бу видеомурожаатимни сизларга ва ‘Ўзбеккино’ агентлигида ишлаётган айрим ижодкорларга йўлламоқчиман. Мен 2014 йилдан бери 20 дан ортиқ давлат буюртмаси асосидаги фильмларда суратга тушдим. Шундай имкон берган устозларим ва ижодкорларга катта раҳмат. Ҳозирги гапларга қараганда мени оғзаки ‘запрет’ қилишибди. Эшитиб ҳайрон қолдим. Бир томондан ҳар бир актёрнинг бошида бундай кунлар бор. Аниқ сабабини айтишмаяпти. Режиссёрлар қўнғироқ қилиб, ‘Нима учундир сени кинога қўйишмаяпти’, деди. Ҳар бир соҳада душман бўлгани каби бу соҳада ҳам кам эмас. Бир актёр иш фаолиятини тўхтатгани билан кино тўхтаб қолмайди. Маълум бир вақтгача ‘Ўзбеккино’да суратга тушишни тўхтатдим. Кинога чиқмаётганим ҳақида диреcтъда жуда кўп саволлар бўларди. Энг сабабларидан бири шу бўларди», — дейди у.