Янгиликлар

Шоҳруҳ Ҳамдамов «запрет»га тушганини маълум қилди — видео

«Эшитиб ҳайрон қолдим», — дейди актёр

Шоҳруҳ Ҳамдамов «запрет»га тушганини маълум қилди — видео

Актёр Шоҳруҳ Ҳамдамов Instagram саҳифасида «запрет»га тушганини маълум қилди.

Шоҳруҳ Ҳамдамов 2014 йилдан буён давлат буюртмаси асосидаги 20 дан ортиқ фильмда суратга тушган. Актёр шундай имкон бергани учун устозларига раҳмат айтган. Бироқ у оғзаки «запрет»га тушган. Актёр бунинг сабабини билмайди. У ҳар бир актёрнинг бошида бу каби кунлар борлигини таъкидлади.

«Бу видеомурожаатимни сизларга ва ‘Ўзбеккино’ агентлигида ишлаётган айрим ижодкорларга йўлламоқчиман. Мен 2014 йилдан бери 20 дан ортиқ давлат буюртмаси асосидаги фильмларда суратга тушдим. Шундай имкон берган устозларим ва ижодкорларга катта раҳмат. Ҳозирги гапларга қараганда мени оғзаки ‘запрет’ қилишибди. Эшитиб ҳайрон қолдим. Бир томондан ҳар бир актёрнинг бошида бундай кунлар бор. Аниқ сабабини айтишмаяпти. Режиссёрлар қўнғироқ қилиб, ‘Нима учундир сени кинога қўйишмаяпти’, деди. Ҳар бир соҳада душман бўлгани каби бу соҳада ҳам кам эмас. Бир актёр иш фаолиятини тўхтатгани билан кино тўхтаб қолмайди. Маълум бир вақтгача ‘Ўзбеккино’да суратга тушишни тўхтатдим. Кинога чиқмаётганим ҳақида диреcтъда жуда кўп саволлар бўларди. Энг сабабларидан бири шу бўларди», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shoxrux Hamdamov (@shoxruxkhamdamov)