Шерали Жўраевнинг қўшиқларидан ноқонуний фойдалангани учун Санжайга чора кўрилди
Санжай Шерали Жўраевнинг 2 қўшиғини куйлашда муаллифлик ҳуқуқларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, 29 июнь санасида Интеллектуал мулк агентлигига Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган. Мурожаатда Санжай томонидан Ўзбекистон […]
Санжай Шерали Жўраевнинг 2 қўшиғини куйлашда муаллифлик ҳуқуқларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 29 июнь санасида Интеллектуал мулк агентлигига Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган. Мурожаатда Санжай томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб «Гулбадан» ҳамда «Атиргулим атрингни соч» номли шеърий асарлардан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдаланганлиги ҳолати таъкидланган. Агентлик томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган.
Санжайга нисбатан ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган. Мазкур маъмурий иш материаллари 20-центябр куни Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1771-моддаси биринчи қисми билан жарима жазоси қўлланилган.




