Эстрада хонандаси Шаҳзода — Зилола Мусаева ҳаётда нимадан куч олишини айтиб берди.
Хонанда ўз Instagram саҳифасига фото жойлаб, пост остига унга куч берувчи нарсалар рўйхатини келтирган. Шаҳзоданинг сўзларига кўра, китоб мутолаа қилиш, спорт, саёҳат, эътиқод, оила даврасида сериал томоша қилиш, сув муолажалари, уларнинг аҳамиятини билиш,муҳаббат, тоза ҳавoда сайр қилиш, мақсадлар сари интилиш ва Андреа Бочеллининг қўшиқларини тинглаш унга энергия беради.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода болалигидан қиз фарзданди бўлишини орзу қилишини айтганди. Хонанданинг таъкидлашича, қиз фарзанд тарбиялаш унинг орзуси бўлган. Бироқ, унда биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам ўғил туғилган. Йиллар ўтгани сайин ўғил болаларни тарбиялашнинг ҳам ўзгача хусусиятлари, афзалликлари борлигини тушуна бошлаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




