Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедова санъат соҳасига киришига қарши бўлган ягона инсон кимлигини айтди

«Илк роль ўйнаганимда жазо сифатида машинамни сотиб юборганди», — дейди актриса

Шаҳзода Муҳаммедова санъат соҳасига киришига қарши бўлган ягона инсон кимлигини айтди

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова санъат соҳасига киришига қарши бўлган ягона инсон кимлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бувиси актриса бўлишини хоҳламаган. Ҳатто, «Тундан тонггача» фильмида ундан сўрамасдан роль ижро этганида жазо сифатида машинасини сотиб юборган. Бу Шаҳзода Муҳаммедованинг илк роли бўлган.

«Бувимнинг сиёсатлари хар доим ўзлари учун тўғри бўлган. Бизнинг хоҳишимизга камдан кам қарар эди. Аммо санъат сохасига киришимга 100 фоиз қарши бўлган инсон бу ҳожи бувим бўлади. Бу борада мени фақат онам қўллаб қувватлаган. Менинг илк ролим ‘Тундан тонггача’ фильмида хожи бувимга айтмасдан роль ижро этганим учун жазо сифатида машинамни тортиб олиб, сотиб юборган. Ўша вақтлар бувимдан қаттиқ нафратланганман. Аммо хозир ўша вақтда қийналиб, пешона терим билан қайта харид қилган машинамни хеч унутмайман», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)

Актриса, шунингдек, илк машинасини бувиси олиб берганини, бундан ташқари илк модалар уйини ҳам у очиб берганини айтган.

«Вояга етганимдан сўнг эса менинг илк машинамни хожи бувим олиб берган, илк модалар уйимни хам ҳожи бувим очиб берган. Ҳаётимдаги асосий кескин ўзгаришларга ҳожи бувим сабабчи. Сабаби бизнинг хонадонда бувим Бизнес ладй Фармонбиби бўлган. Энг қаттиққўл, энг кучли, энг талабчанг аёл. Ҳамма улардан зир титрарди ва қаттиқ Ҳурмат қиларди», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.