Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммадова нима сабабдан Европа давлатларини ёқтирмаслигини айтди

Актриса, дизайнер, бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова нима сабабдан Евпора давлатларини ёқтирмаслигини айтди. Актриса ҳозирда турмуш ўртоғИ билан биргаликда Италияда бўлиб, Милан шаҳрида модулар намойиши учун кетган. У Италияга 6 йил аввал ҳам келганини бироқ саёҳатдан завқланмаганини айтган. Шунингдек, Европа давлатларига нисбатан Шарқ давлатлари унга кўпроқ ёқишини қайд этган. «Италияга 6 йил олдин ҳам келган эдим. Ўшанда […]

Актриса, дизайнер, бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова нима сабабдан Евпора давлатларини ёқтирмаслигини айтди.

Актриса ҳозирда турмуш ўртоғИ билан биргаликда Италияда бўлиб, Милан шаҳрида модулар намойиши учун кетган. У Италияга 6 йил аввал ҳам келганини бироқ саёҳатдан завқланмаганини айтган. Шунингдек, Европа давлатларига нисбатан Шарқ давлатлари унга кўпроқ ёқишини қайд этган.

«Италияга 6 йил олдин ҳам келган эдим. Ўшанда мй5 телеканалининг ‘Travel 5’ кўрсатувида телебошловчи эдим. Ёдимда, Европа бўйлаб саёҳатимиз хам мушкул, ҳам завқли бўлиб ўтган эди. Завқли тарафи бир саёҳатни ўзида Париж, Рим, Чехия, Каровй Варй, Вена шаҳарларини кўрганим бўлса, ёмон тарафи кўрсатувни суратга олиш масаласи билан борганимиз туфайли команда иш билан қаттиқ чарчаган эди. Чунки ҳаёлимиз ишни қилиш, кам уйқу ва вақтдан унумли фойдаланиш билан банд эди. Уни устига янги йил арафаси бўлгани учун ҳаво қаттиқ совуқ ва ҳар бир съёмкаларда текстни ёдлашим, тез-тез гапиришим ва яна кейинги рейсга тайёргарлик кўришим зарур эди. Натижада чиройли суратларга тушишнинг ҳеч имкони бўлмаган. Агар иш бўйича чет элга борилса у ўз номи билан иш бўлар экан. Бу сафар ҳам модалар намоиши учун келдик. Шундай бўлса ҳам бу сафарги сафар нисбатан анча енгил ўтаяпти. Тўғрисини айтайми европа шаҳарлари жуда чиройли бўлгани билан менга Шарқ давлатлари кўпроқ ёқади. Чунки иссиқ мамлакатларни файзи бошқача одамлари бошқача. Ўйлашимча, Европа менда яхшидан кўра кўп ёмон таъсуротлар қолдиргани учун хам севимли эмас», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Дом моды «ШАХЗОДА» Узб🇺🇿 (@shakhzoda_atelier)