Янгиликлар

Шаҳзод Султоновни севиши маълум бўлган Феруза Норматова ҳомиладорми?

Бу саволга актриса жавоб берди

Шаҳзод Султоновни севиши маълум бўлган Феруза Норматова ҳомиладорми?

Актриса Феруза Норматова Шаҳзод Султоновдан ҳомиладорлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Феруза Норматова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири Шаҳзод Султоновдан ҳомиладорлиги ҳақида савол берган. Актриса ундай эмаслигини таъкидлаган. У суратини қўйиб қорни йўқлигини айтган.

«Астағфируллоҳ, ҳомиладорга ўхшайманми? Биз турмуш қурмаганмиз. Одамлар жинни бўляптими? Индамасам туғруқхонага ётқизиб ёзасиз. Ғийбатлар жуда кўп лекин бундайини энди эшитдим. Кимдан чиқяпти бундай фикрлар? Номерини беринг сериалга сценарий ёздирамиз. Гонорарини берамиз. Фантазияси яхши ишларкан», — деб ёзади Феруза Норматова.

Шаҳзод Султонов ҳамда Ферузa Норматова 14 февраль куни Instagram саҳифасига севишиб юрганига ишора қилувчи сурат жойлаган. Феруза Норматова жойлаган фотода олдидаги йигит юзи беркитилган, бироқ актриса унинг кимлигини кўпчилик билишини таъкидлаган.

Шаҳзод Султонов эса қўлида атиргул ушлаб турган фотони жойлаган ва «етар болалар, шунча кўча чангитиб юрганимиз», дея изоҳ қолдирган. Унинг қўлида тутиб турган мазкур атиргулни Феруза Норматова ҳам ўз фотосида ушлаб турган бўлган.