Шаҳло Темирова яна қиз фарзандли бўлди
Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Шаҳло Темирова фарзандли бўлди. Актриса ўзининг саҳифасида бу ҳақда маълум қилган. У 6 октябрь куни қиз фарзанд дунёга келтирди. Унинг барча яқин дўстлари, ҳамкасблари фарзандли бўлгани муносабати билан табриклаган. Шаҳло Темировованинг бундан ташқари бир нафар қизи ҳам бор. Шаҳло Темирова бугунги кунда фаол ижод қилиб келаётган актрисалардан бири саналади. […]
Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Шаҳло Темирова фарзандли бўлди.
Актриса ўзининг саҳифасида бу ҳақда маълум қилган. У 6 октябрь куни қиз фарзанд дунёга келтирди. Унинг барча яқин дўстлари, ҳамкасблари фарзандли бўлгани муносабати билан табриклаган. Шаҳло Темировованинг бундан ташқари бир нафар қизи ҳам бор.
Шаҳло Темирова бугунги кунда фаол ижод қилиб келаётган актрисалардан бири саналади. У «Эътироф-2015» тақдимот маросимида «Йилнинг энг яхши актрисаси» номига сазовор бўлган. Актриса 1989 йил Самарқандда туғилган. У «Оппоқ орзулар», «Эр бермоқ жон бермоқ», «Ёлғизлар», «Барон», «Юрагим сеники», «Ота», «Тасодиф», «Бекатдаги одам», «Ўжар келин» каби бир қанча фильмларда роль ижро этган.




