Шаҳло Аҳмедова марҳум Бобур Умаровга атаб қўшиқ айтди — видео
У қўшиқни Instagram саҳифасига жойлади
Хонанда Шаҳло Аҳмедова ўз Instagram саҳифасида бастакор, шоир Бобур Умаровга бағишлаб қўшиқ куйлаганини маълум қилди.
У ҳаётнинг синовлари инсонни тушкунликка тушириб қўйишини айтди. Хонанда инсонлар бир-бирининг ёнида умрбод қололмаслигини, фақатгина Аллоҳ қолишини таъкидлади.
«Ҳаёт қанчалик ширин бўлмасин, айрим дамларда ўзининг синовлари билан инсонни тушкунликга тушуриб қўяди… биз шунақа вазиятларда, баъзан инсонларга ишониб хато қилиб қўямиз! Аслида, ўша инсонлар шунчаки сабабчилардир! Зеро, ҳеч қачон инсон бир-бирини ёнида бир умр қола олмайди. Фақатгина Аллоҳ доим ёнимизда ва у бизга чексиз меҳрибон. Бу қўшиқ рахматли Бобур Умаровнинг сўнмас хотирасига бағишланади», — дейди актриса.
Шаҳло Аҳмедова тез кунда яна бир янги «Илк севги» номли қўшиғини премьера қилиши ҳақида хабар берганди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram




