Янгиликлар

Севинч Мўминова қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди

«Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман», — дейди хонанда

Севинч Мўминова қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Хонанда Севинч Мўминова қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Севинч Мўминованинг таъкидлашича, инсон ҳеч нимани олдиндан билмайди: ҳаёти ўхшаҳ ёки ўхшамаслигини. Хонанда қачон тақдиридаги инсонлигига ишонса, шунда унга турмушга чиқишини таъкидлади.

«Қачонгина кўнглим тўқ бўлиб, адашмаслигимга ишониб, бир умрлик ҳаётим ўша инсон бўлишига юракдан ҳис қилсам. Билмадим, бу Аллоҳнинг тақдири. Олдиндан ҳаётимиз шундай бўлишини билмаганмиз. Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман», — дейди хонанда.

Севинч Мўминова 2016 йилнинг декабрь ойида берган интервьюларининг бирида Шароф Муқимовга хусумати йўқлиги, у билан қонунан ажрашиб кетса ҳам, ҳали турмушга чиқиш нияти йўқлигини маълум қилган эди. Шароф Муқимов эса 2016 йил августида берган интервьюсида кимга, қачон уйланишини вақт кўрсатишини айтиб ўтган эди. Кейинчалик, 2019 йил июнь ойида Шароф ўзининг сурхондарёлик мухлисига уйланган.

Маълумот учун, Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йилда турмуш қурган. Уларнинг Лейла исмли қизи бор.

Севинч Мўминованинг собиқ турмуш ўртоғи Шароф Муқимов 19 декабрь куни ўғил фарзандли бўлган эди. Хонанданинг сўзларига кўра, қизи Лейла билан ўғли Тоҳир келажакда туғишган опа-укадек бўлишини хоҳлайди. Иккисини ҳам бирдек қадрлашини таъкидлади.

«Лейла қизимга ука дунёга келди. Албатта, қизимиз билан укаси ўртасидаги муносабатни тиклаймиз. Қолаверса, қизим бундан хурсанд бўлади деб ўйлайман. Укали бўлиш бахти опалар учун чиройли ҳолат. Фарзандим Тоҳиржонга ҳам опаси борлигини катта бўлиб айтамиз. Фарзандларимизни кўпайтириб, худо хоҳласа ҳаракат қиламиз. Тўғри, қизим ҳозир мен билан эмас. Узоқроқ жойда. Ҳамма ҳар хил гапиради, лекин ҳар бир фарзанд ота-она учун қадрли. Мен учун қизим жуда азиз, қадрли. Ҳозирги кунда кўп маротаба кўришишга имконият бўлмасада катта бўлаётганини кўряпмиз. Эсини таниганидан кейин мен унинг азиз отаси, у эса менинг азиз қизим бўлишда давом этади. Бу кунларни Худодан сўраб кутамиз», — дейди Шароф Муқимов.