Шароф Муқимов уч ўғил кўргани ҳақида миш-миш тарқатганига изоҳ берди
«Улар бир кунда, бир вақтда туғилди», — дейди у
Хонанда, актёр Шароф Муқимов уч ўғил кўргани ҳақида миш-миш тарқатганига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, 3 нафар ўғил бир кунда, бир вақтда туғилган. Бироқ актёр бир нафаp ўғил фарзандли бўлган. Унинг исмини Тоҳир деб қўйган. Хонанда қолган икки нафар ўғил фарзанд дўстининг фарзандлари эканини айтди. Улар ҳаммаси бир кунда, бир палатада дунёга келган.
«3 нафар фарзанд туғилди. Улар бир кунда, бир вақтда туғилди. Яқин дўстларим фарзандли бўлиши керак эди. Мен уч нафар фарзанд кўрмадим. Бир фарзанд кўрдим. Исмини Тоҳир деб қўйдик. Ҳар хил гап-сўз бўлиб кетди. Битта палатада, битта туғруқхонда ўша куни 3 нафар ўғил фарзанд дунёга келди. Менинг дўстим эгизакли бўлди», — дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шароф Муқимов турмуш ўртоғига нархи 200 миллион сўм бўлган машина совға қилганди.
Шунингдек, Шароқ Муқимов уч нафар ўғилли бўлганини маълум қилганди.
Бироқ турмуш ўртоғи ва фарзандини туғруқхонадан олиб чиқаётганда эгизакли бўлганини рад этган.




