Янгиликлар

Севара Назархон истироҳат боғидан музқаймоқ «ўғирлади» — видео

Хонанда ўзига-ўзи музқаймоқ тайёрлаган ва қочган

Севара Назархон истироҳат боғидан музқаймоқ «ўғирлади» — видео

Хонанда Севара Назархон истироҳат боғида эгаси йўқ музқаймоқ тайёрлагича музқаймоқ тайёрлаб, сотувчидан «қочди».

Севара Назархон яқин дугоналари билан Тошкент шаҳридаги Анҳор Локомотив боғида сайр қилган. Сайр давомида хонанда музаймоқни кўрган, лекин уни эгаси бўлмаган. Бундан фойдаланган хонанда ўзи учун тайёрлаб кўрган. Ортидан эса сотувчи келиб қолган. Хонанда ҳазил тарзда ундан қочган.

Эслатиб ўтамиз, Севара Назархон «Яхшиликни танланг» лойиҳасида иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Aввалроқ Севара Назархон Instagram саҳифасида 5 ёшли қизи Иман Анвар машина бошқараётгани акс этган видео жойлаганди. Видеода Севара Назархон қизига машина бошқаришни ўргатаётганини кўриш мумкин. Хонанда қизи билан инглиз тилида мулоқот қилган. Иман Анвар машинани буришга ҳаракат қилган.

«Ёмонмас. Хавфсиз зонада ҳайдаш курслари. Агар бизни шаҳарда кўрсангиз, эҳтиёт бўлиб ҳаракатланинг», — деб ёзади Севара Назархон.