Сарвара Туркияга кетишининг сабабини маълум қилди
Хонанда кетишдан олдин ҳаражатларини ҳисоблаб чиққан
Хонанда, актриса Сарвара YouTube’даги «Birzum TV» лойиҳасига берган интервьюсида нима сабабдан Туркияга кетганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркияга кетишдан олдин ҳар бир ҳаражатини ҳисоблаб чиққан. Хонанда у ерга ишлаш учун эмас, шунчаки ҳаёт тарзини ўзгартириш учун кетганини таъкидлади.
«Мен Туркияга яшашга кетётганимда, ҳар ойлик чиқимларни ҳисоблаб чиқиб, худди шунга яраша тайёргарлигимни кўриб кейин кетганман. Туркияга бориб ишлайман ёки қайсидир фирмага бораман деган ниятим бўлмаган. Мен шунчаки яшашга кетганман. Ўзбекистонда жуда яхши ишим бор. Тўй хизматларида яхшигин гонарар оламиз. Мен шунчаки бошқа маданият, бошқа тарихни умуман ўзимга қизиқ бўлган саволларимга жавоб топиш учун ҳаёт тарзимни ўзгартирдим», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, хонанда аввалроқ туғилган кунида ўтказилган базмда барибир Туркияга қайтиб кетишини айтган эди.




