Янгиликлар

Сардор Тоировнинг хотини ҳижобга киришига нима сабаб бўлганини айтди — фото

Ҳумора Таирова болалигидан шуни хоҳлаганини таъкидлаган

Сардор Тоировнинг хотини ҳижобга киришига нима сабаб бўлганини айтди — фото

Хонанда Сардор Таировнинг турмуш ўртоғи Ҳумора Таирова ҳижобга киришига нима сабаб бўлганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, болалигидан шуни хоҳлаган. Бироқ оила аъзолари қаршилик қилган. Ёши катта бўлишни бошлагач эса масъулияти ошган. Хонанданинг турмуш ўртоғи шу қарори сабаб 2 та катта тадбирдан воз кечган.

«Болалигимдан аслида ният бўлган, оила аъзоларим ва яқинларим барчаси шу кўринишда бўлгани учун муслима аёл сифатида қизиқишим бўлган. Бошида ҳамма қаршилик гилган ‘ҳали имкониятинг катта эди’, ‘улгурардинг’, ‘шунча карьера нима бўлади?’. Тўғриси ўзимни ҳам чалғитиб юборган, ёшим катта бўлётгани шунга яраша ақлим ҳам ўсаётганлиги, бу биз аёлларни қайсидир маънода бурчимиз эканини ўйлаб рўмол ўрашга аҳд қилганман. У давргача мен ҳаётим давомида кўришим мумкин бўлган ютуқларни кўриб бўлгандим. Бу қарорим сабаб 2 та катта тадбирдан воз кечганман». — дейди у.

У 2020 йилнинг 9 мартида рўмол ўраган. Унинг сўзларига кўра, бундан ҳеч қачон афсусланмаган. Ҳумора Таированинг ҳозирда мақсадлари ўзгарган.

«2020 йил 8 март куни охирги маротаба Вилоят ҳокимлиги тадбирига қатнашиб, 9 март куни рўмол ўраганман. Ўша кундан то шу пайтгача ҳеч ҳам афсусланмадим. Аксинча, кўнглим тўқ. Яратган эгам шундай чевар зотки ниманидир олиб ундан ҳам хайрлисини берган. Орзулар мақсадлар, режалар ўзгарган. Олдинлари фақат энг зўр лидер бўламан, камида вилоят ҳокими бўламан, энг ёш аёл Вазир бўламан деб ҳаракат қилсам ҳозир эса энг яхши ‘аёл’ бўламан, Олиму уламоларни, аҳли Шайхларни, Фан арбобларини ‘онаси’ бўламан, динимизга фойдали ўзимдан яхши нарса қолдириб кетаман деган ният бор. Биз нимани ўйлашимиз муҳим эмас, муҳими Аллоҳ ҳхйрли қилиб берсин», — деб ёзади Ҳумора Таирова.

Сардор Тоировнинг хотини улар қандай танишганини айтганди. Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган. Ҳумора Сардор Таировни биринчи марта 2017 йилда Баҳром Назаровнинг концертида кўрган. Шунда унинг чиқишини 6 марта қайта томоша қилган. Орадан вақт ўтгач, қариндоши хонанда ижросидаги нашидни эшиттирган. Ҳумора Таирова эса концертдаги ва нашид айтган инсонлар бир эканини билмаган.

Сардор Таиров эса клипига кастинг эълон қилган пайти унинг суратини кўрган. Ўша вақтда унинг ичида илиқлик пайдо бўлган. Хонанда ўзи учун бегона бўлган қизнинг телефон рақамини топган ва ўзига сақлаб қўйган. Орадан вақт ўтгач, Ҳуморага ёзган ва улар танишган. Бу йил уларнинг танишганига 4 йил тўлади.

Сардор ва Ҳумора Таироваларнинг никоҳ тўйи 27 март куни бўлиб ўтганди. Сардор Тоиров уйланаётганини сир тутганди. Тўй ҳам олдиндан эълон қилинмаган. У Ҳумора исмли қизга уйланган. Уларнинг тўйи Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтган. Тўй гала-концерт каби ўтказилган. Оқшомда хонанда онасига атаб қўшиқ куйлаган. Бундан ташқари, тўйга кўплаб санъат вакиллари, инстаблогерлар ташриф буюрган.