Янгиликлар

Сардор Таиров хотини билан қандай танишганини айтиб берди — видео

«Аёлим санъат соҳасиданмас», — дейди у

Сардор Таиров хотини билан қандай танишганини айтиб берди — видео

Хонанда Сардор Таиров «Omon-omon» кўрсатувида турмуш ўртоғи Ҳумора Таирова билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, аёлини ўзи топган. Улар биринчи марта Тошкентдаги давлат тадбирларидан бирида кўришган. Хонанда хотини журналист эканини айтган.

«Келинни ўзим топганман. Бир давлат тадбирида Тошкентда кўришиб қолганмиз. Бу 3 йил аввалги воқеа. Ўшанда кўз кўзга тушган. У пайти мактабда ўқирди. Мен биринчи марта кўрганимда эсда қолган. Шу билан Тошкентга ўқишга кирганидан кейин танишув бўлган. Аёлим санъат соҳасиданмас. У журналист», — дейди у.

Аввалроқ Сардор Тоировнинг хотини улар қандай танишганини айтганди. Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган. Ҳумора Сардор Таировни биринчи марта 2017 йилда Баҳром Назаровнинг концертида кўрган. Шунда унинг чиқишини 6 марта қайта томоша қилган. Орадан вақт ўтгач, қариндоши хонанда ижросидаги нашидни эшиттирган. Ҳумора Таирова эса концертдаги ва нашид айтган инсонлар бир эканини билмаган.

«Биринчи марта 2017 йилда аммамнинг уйида Баҳром Назаровнинг концертидаги чиқишини кўрганман. Ишонасизми, ўшанда турмуш ўртоғимнинг чиқишини қайта-қайта 6 марта кўргандик. Кўнгил сезганми билмайман. Кейин бир куни қариндош опам нашидини кўрсатган. Концертдаги бола билан нашид айтган болани битта одам эканини кейинчалик билганман. Нашидда кўрганимда турк ёки араб миллатига мансуб деб ўйлаганман. Орадан вақтлар ўтди. Турмуш ўртоғим ҳозирги ёзаётган воқеамни ўзимга анча вақтдан кейин айтиб берган», — дейди Ҳумора Таирова.

Сардор Таиров эса клипига кастинг эълон қилган пайти унинг суратини кўрган. Ўша вақтда унинг ичида илиқлик пайдо бўлган. Хонанда ўзи учун бегона бўлган қизнинг телефон рақамини топган ва ўзига сақлаб қўйган. Орадан вақт ўтгач, Ҳуморага ёзган ва улар танишган. Бу йил уларнинг танишганига 4 йил тўлади.

«Сардор Таиров 2018 йил клипига кастинг эълон қилган. Кастингда менинг расмимни ҳам кўрсатишган. У пайт 14 ёш эдим. Табиийки режиссёрлар жуда ёш-ку деган. Барибир отам қўймасди. Хўжайинимда расмларимни кўриб илиқлик пайдо бўлган экан. Гўёки кимдир ‘Шу сенинг аёлинг’, деёткандек туйулган ва номеримни топиб, телефонига сақлаб қўйган. Лекин ёзмаган. Шу билан орадан 1 йил вақт ўтган. 2019 йил 1 декабрь соат 11 атрофи эди. Мактабда дарсда эдим. Instagram расмларимга лайк босиб чиққанди. 13 та расмим бўлса ҳаммасига лайк босган кўриб ҳайрон бўлганман. Одатда у кимгадир лайк босса, миннатдорчилик билдириб ёзар экан. Мендан ҳам шуни кутган лекин мен ёзмаганман. Охири ўзимга ёзган. Мен сизларга жуда бир катта ҳикояни қисқартириб, гап-сўзлар, воқеаларни қисқартириб ёздим. Биз шундай танишганмиз. Бу орадан йиллар ўтиб топилган бахт. Айтишадику, сеники бўлган инсон миллион йил ўтиб бўлса ҳам келади деб. Бизда ҳам шундай. Ин Ша Аллоҳ бу йил 4 йил тўлади», — деб ёзади у.

Шунингдек, хонанданинг аёли эри ва Райҳон Асадова ҳақидаги миш-мишларга қандай қарашини айтганди. Унинг сўзларига кўра, актрисани оилавий ҳурмат қилади. Ҳумора Таирова келажакда қиз фарзандли бўлса, характери ва самимийлиги Райҳон Асадовага ўхшашини ният қилган.

«Шу савол жуда ҳам кўп келган. Райҳона опа жуда ҳам яхши қиз. Биз уни бутун оиламиз билан ҳурмат қиламиз. ин шаа Аллоҳ келажакда қиз фарзанд кўрсак, характери, самимийлиги, ўзини тутиши худди шу қизга ўхшаган бўлишини ният қилганмиз», — дейди у.

Сардор Таировнинг қайси қўшиғи хотинига аталгани ҳам маълум бўлганди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Ҳумора Таирова ўз саҳифасида айтган. У кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказганда, блогерга шундай савол берилган. Ҳумора эса эрининг «Она қизим» қўшиғи ўзига аталганини таъкидлаган.

«’Она қизим’ менга аталган экан», — деб ёзади Ҳумора Тоирова.