Янгиликлар

Сардор Раҳимхон «Юрак амри» лойиҳаси фаолиятини тўхтатганини айтди — видео

У бунинг сабабини маълум қилди

Сардор Раҳимхон «Юрак амри» лойиҳаси фаолиятини тўхтатганини айтди — видео

«Юрак амри» лойиҳаси асосчиси Сардор Раҳимхон ушбу лойиҳа вақтинчалик фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Сардор Раҳимхон катта хатоларнинг олдини олиш, ўзини ислоҳ қилиш учун «Юрак амри»ни вақтинчалик тўхтатди. У 2,5 йил мобайнида лойиҳа учун ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Сардор Раҳимхон «Юрак амри» бутунлай ёпилмаслигини ҳам таъкидлади.

«Азиз юртдошлар, бугун сизларга »Юрак амри« номидан расмий эълон билан мурожаат қилмоқчиман. Биз катта хатоларнинг олдини олиш, ўзимизни ислоҳ қилиш, олдиндаги катта режаларга куч ва билим тўплаш, халқимиз ва юртбошимиз олдиларида юзимиз доим ёруғ бўлиши учун вақтинчалик фаолиятимизни якунлашга қарор қилдик. Ўйлайманки, сиз бизни бу қароримизда ҳам қўллаб-қувватлаб дуо қилишда давом этасиз.

2 ярим йиллик фаолият давомида ёнимизда турган, ёрдамини аямаган, мискин ва етимлар учун борини аямаган, эҳсон, меҳнат қилганлар ва албатта муҳтарам Президентимиздан чексиз миннатдормиз. Сизларнинг ёрдамингиз ва дуоларингиз бўлмаганда биз бўлмасдик, биргаликда ҳали Инша Аллоҳ ватанимиз учун қиладиган хизматларимиз жуда кўп азизлар. Бу ўтган арзимаган 2 ярим йиллик ҳаётимиз биз учун асрларга тенг. Алҳамдулиллаҳ ўзбек халқи учун нимадир қила олишга имкон берди Аллоҳ. Аммо билинг бу видолашиш эмас, биз сизлардан озгина танаффус сўрамоқдамиз.

Ҳурмат ва чексиз меҳр-муҳаббат ила »Юрак амри« ва Сардор Раҳимхон. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин, юртимизни паноҳида асрасин», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от #YurakAmri Юрак Амри (@yurak_amri_rasmiy)

Аввалроқ Сардор Раҳимхон анъаткорлигида бир кунда қанча пул топганини айтганди. Собиқ хонанда лойиҳасига негатив фикр билдириб, унинг ҳақиқатлигига ишонмайдиганларга инсоф тилади. У санъатда машҳурликнинг чўққисига етганди. Сардор Раҳимхон пул ёки машҳурликка қизиққанида, шоу-бизнесдан кетмаган бўлишини таъкидлади.

«Инсонларга инсоф тилайман. Бу дунё ҳаммамиздан қолиб кетади. Мен лойиҳани очганимда ҳам Себзорда битта уйим бор эди. Ҳозир ҳам шу уйда яшайман. Лойиҳа бошланганида ҳам ўша машинада эдим. Ҳозир ҳам шуни ҳайдайман. Мен олдинги соҳамда ҳам ҳеч кам бўлмаганман. Машҳурлик чўққисида юрган инсон бўлганман. Буни очиқ-ойдин айтадиган вақт келди. Кунига 3000-4000 доллар пул топган санъаткор бўлганман. Мен шу нарсадан воз кечиб кетган инсонман. Мен у пулга қарамайман. Менга қизиқмас. Ҳаётнинг асл моҳиятини топган инсон сифатида бу ишга киришганман. Агар менга пул қизиқ бўлганида, олдинги ишдан кетмаган бўлардим. Қолаверса, бу ишнинг барокатининг сабаби ҳалолликда», — дейди Сардор Раҳимхон.