Янгиликлар

Сардор Раҳимхон санъаткорлигида бир кунда қанча пул топганини айтди — видео

Собиқ хонанда «Юрак амри» лойиҳасига негатив фикр билдирганларга инсоф тилади

Сардор Раҳимхон санъаткорлигида бир кунда қанча пул топганини айтди — видео

«Юрак амри» лойиҳаси асосчиси Сардор Раҳимхон «Qalampir» интернет нашрига берган интервьюсида санъатда юрган пайти кунига 3000-4000 доллар топганини айтди.

Собиқ хонанда лойиҳасига негатив фикр билдириб, унинг ҳақиқатлигига ишонмайдиганларга инсоф тилади. У санъатда машҳурликнинг чўққисига етганди. Сардор Раҳимхон пул ёки машҳурликка қизиққанида, шоу-бизнесдан кетмаган бўлишини таъкидлади.

«Инсонларга инсоф тилайман. Бу дунё ҳаммамиздан қолиб кетади. Мен лойиҳани очганимда ҳам Себзорда битта уйим бор эди. Ҳозир ҳам шу уйда яшайман. Лойиҳа бошланганида ҳам ўша машинада эдим. Ҳозир ҳам шуни ҳайдайман. Мен олдинги соҳамда ҳам ҳеч кам бўлмаганман. Машҳурлик чўққисида юрган инсон бўлганман. Буни очиқ-ойдин айтадиган вақт келди. Кунига 3000-4000 доллар пул топган санъаткор бўлганман. Мен шу нарсадан воз кечиб кетган инсонман. Мен у пулга қарамайман. Менга қизиқмас. Ҳаётнинг асл моҳиятини топган инсон сифатида бу ишга киришганман. Агар менга пул қизиқ бўлганида, олдинги ишдан кетмаган бўлардим. Қолаверса, бу ишнинг барокатининг сабаби ҳалолликда», — дейди Сардор Раҳимхон.