Самандар Ҳамроқулов хонандаликка қайтмоқчилигини маълум қилди
У янги «Фироқ» номли қўшиқ устида ишламоқда
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, телебошловчи Самандар Ҳамроқулов хонандаликка қайтмоқчилигини маълум қилди.
У ўзининг Instagram саҳифасида янги «Фироқ» номли қўшиқни ёзётгани акс этган видеони жойлади. Шунингдек, хонандаликка қайтмоқчилигини айтди. Бунга унинг кузатувчилари ижобий фикр билдирган. Телебошловчи ҳозирда «Sevimli TV» телеканалида фаолият юритмоқда.
Маълумот учун, Самандар Ҳамроқулов 1978 йил 23 декабрда туғилган. У 1999 йил «Чаён гул» фильмида илк ролини ижро этди. 2005 йил суратга олинган «Ярим бахт» фильмидаги роли Самандарга янада кўпроқ шуҳрат олиб келди. Бу муваффайиқатлардан кейин актёр бир неча фильмда роль ижро этган. Унинг «Севги фазоси» ва «Самандар тангоси» номли қўшиқлари бор.




